UZ

Сўнгги янгиликлар

11:07Собиқ Bellator чемпиони вазн қилиш учун сочини кесди + ФОТО 0 10:36UFC 333 турнири ҳарбий ҳаракатлар сабаб БААдан кўчирилиши мумкинми? Дана Уайт жавоб берди 0 10:05Sofacore. Каримов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34UFC Fight Night 291: Хоакин Бакли – Майк Мэлотт турнири иштирокчиларининг тўлиқ рўйхати тасдиқланди 0 09:03Дана Уайт Стрикленднинг UFC’даги гонорар бўйича эътирозига жавоб берди 0 08:32Ўзбекистонлик икки оғир атлетикачининг допинг-синамасида тақиқланган моддалар аниқланди 0 08:01Конференциялар лигаси. "Лугано"да иродали ғалаба, Каримов 75 дақиқа ўйнади + ВИДЕО 0 23:24Шоҳжаҳон Эргашев, "Сатурн" ва бошқалар - IBA Nomad 16 турнири олдидан матбуот анжумани ва face-to-face ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 20:52Фомин Хитойдаги M25 турнирининг чорак финалига чиқди 0 20:21Тарихда илк бор! Жавоҳир Синдаров дунёнинг Топ-3 шахматчиси! 0 19:50ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов терма жамоанинг ноябрдаги рақиблари масаласига ойдинлик киритди 0 19:19IBA ЖЧ-2027 учун мукофот жамғармаси эълон қилди 0 18:48Сибирцев Остонада ўтаётган Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди 0 18:17Исроил Мадримовнинг вазнида WBC рейтинги янгиланди 0 17:46Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади 0

30 сен 11:41
Янгиликлар

Кураш

Талабалар ўртасида кучли полвонлар аниқланди

Аҳоли орасида, айниқса ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб қилиш, соғлом турмуш тарзини камол топтириш мақсадида ўтказилаётган оммавий спорт тадбирларининг аҳамияти жуда муҳим.

Хусусан, 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишлаб ҳамда 6-сентябрь - Халқаро кураш миллий спорт тури ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ўтказилган Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртлари талабалари ўртасидаги кураш бўйича университет кубоги беллашувлари ҳам оммавийликни таъминлаш ва миллий кураш спорт туридан истеъдодларни саралаш имконини берди.

Муросасиз ўтган баҳсларда -66, -81 ва +90 кг. вазн тоифаларида куч синашишган полвонлар орасида қуйидаги спортчи-талабалар кучли учликдан жой олишди.

-66 кг. вазн тоифаси 

1. Руслан Бўриев 

2. Элшод Боқиев 

3. Ҳасан Хуррамов

3. Мирзоҳид Муҳаммаджонов 

-81кг. вазн тоифаси

1. Умар Бозоров 

2. Эркин Қозоқов

3. Ҳумоюн Қаршиев

3. Ўрол Содиқов

+90 кг. вазн тоифаси

1. Руслан Бегматов

2. Ислом Донаев

3. Ҳайитбек Тўраев

3. Эргаш Тошмуҳаммедов

Ғолиб ва совриндор спортчилар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. Умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган мезбон жамоа мусобақа кубогини қўлга киритди.

Шерзод МИРЗАНОВ, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори, доцент: 

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги ”Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3031–сонли қарори ҳамда 2018 йил 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш бўйича истиқболдаги муҳим вазифалар тўғрисида ўтказилган йиғилишда белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги 2019 йил 19 март куни ўтказилган “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича бешта муҳим ташаббусни амалга ошириши тўғрисида”ги йиғилиш баёни ижросини таъминлаш  мақсадида белгиланган режга мувофиқ, спорт турлари бўйича беллашувлар, тадбирлар ташкил этганмиз. Мунтазам тарзда талаблар ва ўқитувчилар иштирокида эрталабки бадантарбия машқлари йўлга қўйилган бўлса, профессор-ўқитувчилар ўртасида ҳам Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан спортнинг волейбол, баскетбол, бадминтон, теннис, футбол, арқон тортиш каби турлари бўйича мусобақалар ўтказилиб, ғолиб жамоаларимиз муносиб тақдирланишди.  Бир сўз билан айтганда, барча-барчани оммавий спорт турларига жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтиши, она ватангга, туғулиб ўсган ошиёнига меҳр-муҳаббатли бўлиши, қолаверса, ўзаро дўстлик, ҳамжиҳатлик, бирдамлик ва спортни талабалар ва ўқитувчи-мураббийлар ҳаётининг бир бўлагига айланиши бош мақсад ва вазифалар этиб белгиланган.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг