UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0 12:36IV Ёшлар Олимпиадаси. Бугун боксчиларимиз финал учун рингга кўтарилади. Жуфтликларнинг бирида ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз 0 12:05Кукурелья Гюлер ҳақида: "У ёш болага ўхшайди, лекин унинг ўйини ҳайратланарли" 0 11:34UFC 334 турнирининг асосий янгилиги Нурмагомедов бўлиши мумкин 0 11:03Тўртта вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 10:32Лос-Анжелес-2028: енгил атлетика бўйича саралаш тартиби ва меъёрлари тасдиқланди 0 10:22Ёшлар Олимпиадасидаги медалларимиз сони яна биттага кўпайди 0 10:01"Арсенал" "Реал"га Субимендининг нархини эълон қилди 0 09:30Юнон-рум кураши. Ўзбекистон чемпионатининг биринчи куни 5 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 08:59Икки боксчимиз Ёшлар Олимпиадаси медалини нақд қилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:28Волков расм орқали UFC чемпионлиги учун жанг сўради + ФОТО 0 08:03"Манчестер Юнайтед" Почеттинонинг вакиллари билан музокаралар ўтказди 0 07:32Total Chess. Абдусатторовдан "даҳшатли" старт. У фақат Бибисарани хафа қила олди холос 0 07:01Фомин Грециядаги "Челленжер"ни илк босқичдаёқ тарк этди 0 20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0

12 сен 15:42
Янгиликлар

Дзюдо

Тараздаги халқаро турнирда 20 та медаль қўлга киритилди

Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида дзюдо бўйича кадетлар ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтди.

Бахитжан Ташметов хотирасига бағишлаб ўтказилган ушбу анъанавий турнирда мезбонлардан ташқари Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон спортчилари татамига чиқишди. 

Халқаро турнирда юртимиз шарафини Тоҳир Файзиев мураббийлигидаги жами 21 нафар ўсмир дзюдочиларимиз ҳимоя қилишди. Дзюдочиларимиз Тараздаги мусобақада жами 20 та медалга эга чиқишди.  

Ҳамюртларимиздан Суҳроб Пўлатов (-50 кг), Жавлонбек Хайруллаев (-73 кг), Жаҳонгир Маматкаримов (-81 кг), Муҳаммад Мансуров (-90 кг), Муҳайё Ахматова (-40 кг) ва Фарангиз Режепова (-57 кг) ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритишди. 

Санжар Пардаев (-73 кг), Дилола Деҳкамбаева (-48 кг), Исломбек Равшанқулов (+90 кг) ва Хосият Машарипова (+70 кг) финалга қадар етиб бориб, кумуш медалга сазовор бўлишди.  

Собиржон Каримов (-55 кг), Диёрбек Дурмаматов (-50 кг), Жалолиддин Болтабаев (-66 кг), Қаҳрамон Раҳмонов (+90 кг), Ирисхон Қурбонбоева (-70 кг) сингари жами 10 нафар дзюдочимиз бронза медали билан Ўзбекистонга қайтди. 

Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 4 та кумуш, 10 та бронза медали билан иккинчи ўринни эгаллади. Ушбу мусобақа терма жамоамиз аъзоларига 25-29 сентябрь кунлари Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ўтказиладиган кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтаб берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг