UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

31 дек 19:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тарих саҳифаларига муҳрланаётган 2022 йил ўзбек профессионал бокси учун қандай келди?

Яна саноқли соатлардан сўнг 2022 йилни кузатиб, янги 2023 йилни қарши оламиз.

Тарих саҳифаларига муҳрланиб бораётган 2022 йил ўзбек спорти, хусусан профессионал бокси учун ҳам омадли келди. Иккинчи енгил вазн тоифасида WBA ва IBF йўналишлари чемпиони Муроджон Аҳмадалиев ўз камарини ҳимоя қилди. У АҚШнинг Техас штатида синган қўли билан профессионал рингдаги 11-жангини ўтказиб, америкалик Ронни Риосни сўнгги 12-раундда техник нокаутга учратди. 

Кўзга кўринган боксчиларимиздан Шаҳрам Ғиёсов, Шоҳжаҳон Эргашев, Шаҳобиддин Зоиров, Фазлиддин Ғоибназаров, Миразизбек Мирзахалилов, Элнур Абдураимов, Ботир Аҳмедов, Иқболжон Холдаров проф рингдаги навбатдаги жангларини ўтказишди. Бобоусмон Батуров профессионал боксда муваффақиятли дебют қилди. Бектемир Мелиқўзиев "буюк қайтиш"ни амалга оширди. 

Беш ой ичида 9 та жанг ўтказиб, ўзбек боксида рекорд ўрнатган ёш чарм қўлқоп устамиз Отабек Холматов (10, 9КО) 26 март куни WBA Eliminator жангида иштирок этди. У россиялик Андраник Григорянни 12 раунд тўлиқ давом этган жангда ҳакамларнинг якдил қарори (119-109, 119-109, 118-110) билан мағлубиятга учратди. 

Яна бир мағлубият нималигини билмай келаётган чарм қўлқоп устамиз Исроил Мадримов 9 июль куни Лондонда франциялик Мишель Сорога қарши WBA Eliminator жангида иштирок этди. Ўн икки раундга мўлжалланган жанг 2-раундда якунига етди. Соронинг қоши ёрилиб кетгани учун тиббиёт ходимлари жангни тўхтатишга қарор қилишди. Исроилнинг катта устунлигида ўтаётган жангда техник дуранг натижа қайд этилди. 

Токио Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги ғалабали сериясини 2022 йилда ҳам давом эттирди. Сурхон ўғлони бу йил ҳисобидан проф рингда 3 та жанг ўтказди. Дастлаб польшалик Камиль Соколовски мағлуб этилди. Жалолов 8 раундга мўлжалланган жангнинг 5-раундида чап қўлдаги кучли зарбаси эвазига рақибини йиқитди. Кейин АҚШнинг Нью-Йорк штати Верона шаҳрида бельгиялик Жек Муловайи 8-раундда мағлуб этилди. Фаолиятидаги ҳисоб бўйича 12-жанги АҚШнинг Калифорния штатида америкалик Кёртис Харперга қарши бўлиб ўтди. 10 раундга мўлжалланган жанг 4-раундда Баҳодирнинг ғалабаси билан якунига етди. 

Бундан ташқари Ўзбекистонда промоутерлик компаниялари фаолияти ҳам йўлга қўйилди. Улар орасида LIFT Promotion промоутерлик компаниясини алоҳида айтиш ўринли бўлади. Компания томонидан икки бор муҳташам "Ҳумо" арена саройида профессионал бокс оқшомлари ўтказилди. "Юнусобод" спорт мажмуасида, шунингдек Навоийда проф бокс кечалари ташкил этилди. 

Дарвоқе, боксчиларимизнинг шахсий ҳаётларида ҳам ўзгаришлар бўлди. Муроджон Аҳмадалиевга ҳавас қилиб, Исроил Мадримов, Шаҳрам Ғиёсов ва Бобоусмон Батуров бўйдоқлик билан хайрлашди. 

Келинг ният қилайлик, остонада турган 2023 йил профессионал боксчиларимиз янада омадли келсин. Чарм қўлқоп усталаримиз бирин-кетин жаҳон чемпионлик камарларини Ўзбекистонга тақдим этишсин. 

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг