UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0 12:11Осиё Миллатлар кубогида Ўзбекистон шарафини тўққиз шахматчи ҳимоя қилади 0 11:42Дакар-2026: бугун енгил атлетика ва велоспорт баҳслари якунланади, боксчилар чорак финалда рингга чиқади 0 11:40Касильяс ўйин амалиёти етишмаслиги сабаб ўғилларини "Реал" академиясидан олиб кетди 0 11:09Магомед Анкалаев кейинги жангини оғир вазнда ўтказмоқчи 0 10:38Чимаев RAF турнирида собиқ UFC чемпионига қарши курашади, Ковингтон сафдан чиқди 0 10:07Келаси ҳафта Тошкентга келадиган Тедди Ринер Франция президентлиги сайловида қатнашмоқчи 0 09:36Месси, Мбаппе, Ямаль, Родри, Беллингем FIFPro йил рамзий терма жамоасидан жой олди, Кейн ва Роналду эса йўқ! 0 09:05ATP рейтинги янгиланди. Биринчи ракеткамиз 40 поғонага пастлади. Рейтингда янги ўзбек! 0 08:34Даниил Ейбог жорий мавсум нима учун халқаро мусобақаларда иштирок этмаётганини очиқлади 0 08:03WTA рейтинги янгиланди. Теннис маликаларимиздан бири 25 поғона юқорилади. Қолганларичи? 0 07:32Кубарси Европада йилнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy совринини қўлга киритди 0 07:01Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0

11 дек 07:58
Янгиликлар

Кураш

Тарихий Россия Очиқ чемпионати бўлиб ўтди, ғолиблар 2000 долларга эга бўлди ФОТО

Россиянинг Орёл шаҳрида кураш бўйича “Kurash Russia Open” (Россия Очиқ чемпионати) 1-халқаро турнири ўтказилди.

Россия Кураш федерацияси томонидан ташкил этилган мазкур мусобақада дунёнинг 8 мамлакатидан 100 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун гиламга чиқди. 

Беллашувлар эркаклар ўртасида 73, 90 ва +100 кг вазнда, аёллар ўртасида эса 70 кг вазн тоифасида ўтказилди. Халқаро турнирда Россия ва Ўзбекистон спортчилари бошқаларга қараганда кучлироқ эканини намойиш этдилар. 

Ғолибларга қуйидагипул мукофотлари топширилди:

1-ўрин (Олтин) - $ 2000  

2-ўрин (Кумуш) - $ 1000

3-ўрин (2 та бронза) - $ 500

Иброҳим Худойбердиев, Россия кураш федерацияси президенти:

“Россия кураш федерацияси ёш ташкилот саналади. Бироқ, биз ўзимизда халқаро мусобақалар ўтказишни асосий мақсад қилиб қўйганмиз. Бу бизнинг илк йирик мусобақамиз ва охиргиси эмас. Кураш Россия ёшларининг севимли спорт турига айланиши учун бор имкониятларимизни ишга соламиз”.

А.Коновалов, Россия терма жамоаси бош мураббийи: 

“Бу бизнинг мезбонлигимиздаги биринчи халқаро турнир ва Россия термасининг иштирокидан жуда хурсандман”.

Натижалар:

Эркаклар 73 кг

1. Умид Эсанов (Ўзбекистон)

2. Урол Содиқов (Ўзбекистон)

3. Хаймиддин Жобборов (Тожикистон)

3. Иван Наумов (Беларусь)

90 кг

1. Юрий Божа (Россия)

2. Умар Боқиев (Россия)

3. Павел Содковой (Россия)

3. Юрий Шикалов (Россия)

+100 кг

1. Муҳсин Ҳисомиддинов (Ўзбекистон)

2. Бекзод Каримов (Ўзбекистон)

3. Руслан Киселев (Россия)

3. Дмитрий Балянов (Россия)

Аёллар 70 кг

1. Галина Амбартцумян (Россия)

2. Владлена Гусева (Россия)

3. Ксения Скарга (Россия)

3. Гулмира Исматова (Ўзбекистон)

Ўзбекистон кураш федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг