UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20ПСЖ оғир жароҳат олганига қарамай, Кварацхелия билан шартномани 2032 йилгача узайтирмоқчи 0 19:33Хирн: "Дана Уайт ва UFC Фьюри — Жошуа жангини ташкил қилмайди" 0 18:44Сехудо Стерлингни Пётр Яндан устун қўймоқда 0 17:53Волкановски Жастин Гэтжига камаридан воз кечишни таклиф қилди 0 17:02Каррик: "Мен айбни тўлиқ ўз зиммамга оламан" 0 16:16Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси уч спортчини четлатиш масаласини кўриб чиқмоқда 0 15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0

08 июн 15:54
Янгиликлар

Футбол

Тарихий тўқнашув: Нидерландия Ўзбекистоннинг Европадан бўлган 17-рақибига айланади

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси халқаро майдонда ўзига хос тарихий учрашувлардан бирини ўтказади.

Кучли ва номдор Нидерландия терма жамоасига қарши баҳс нафақат бугунги куннинг бош воқеаси, балки ўзбек футболи солномасида ҳам янги саҳифа очади.

Гап шундаки, Нидерландия терма жамоаси Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида тўқнаш келадиган Европанинг (УЕФА аъзоси) роппа-роса 17-жамоаси бўлади. Шу кунгача вакилларимиз Кўҳна қитъанинг 16 та турли терма жамоаларига қарши яшил майдонга тушишган.

Статистикага назар ташласак, Ўзбекистон терма жамоаси Европа вакиллари орасида энг кўп Озарбайжон (10 марта) ва Қозоғистон (7 марта) билан куч синашган. 

Умумий рўйхат эса қуйидагича кўринишга эга:

Озарбайжон — 10 та ўйин

Қозоғистон — 7 та ўйин

Беларусь — 3 та ўйин

Грузия, Украина — 2 тадан ўйин

Латвия, Словакия, Эстония, Швеция, Туркия, Россия, Босния ва Герцеговина, Албания, Арманистон, Исроил, Черногория — 1 тадан ўйин.

Бугунги баҳс ушбу географияни янада кенгайтиради. Нидерландия билан учрашув вакилларимиз учун Колумбияга қарши баҳс олдидан катта тажриба ва жиддий имтиҳон бўлиши шубҳасиз.

Маълумот учун, Ўзбекистон – Нидерландия беллашуви соат 23:45 да старт олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг