UZ

Сўнгги янгиликлар

00:24Баҳодир Жалолов эртанги жанги олдидан англиялик рақиби билан биринчи марта юзма-юз келди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 21:06Диёра Келдиёрова иштирок этадиган Aktau Asian Open 2026 турнирига қуръа ташланди 0 20:25“Анжи” собиқ бош мураббийи “Ғазалкент”га таклиф этилди 0 19:54"Бу жангни беш мартача қайта кўрдим". Сауль Альварес Кроуфорддан учралган мағлубият ҳақида гапирди 0 19:23"Топурия энди аввалгидек бўла олмайди" - Пэдди Пимблетт 0 18:52Фьюри ва Жошуа WBA Super камари учун жанг қилади — Фрэнк Уоррен 0 18:21Бундеслигада сермаҳсуллик рекорди ўрнатилди 0 17:50Баҳодир Жалолов жанг қиладиган Лондондаги бокс оқшомининг тўлиқ карди билан танишинг 0 17:19Фомин Хитойдаги турнирининг 1/2 финалида ўйнайди 0 16:48Волкановски фаолиятидаги сўнгги жангни кимга қарши ўтказмоқчи эканини айтди 0 16:17"Ризеспор" матбуот хизмати Ҳусниддин Алиқулов ҳолати бўйича расмий маълумот берди 0 15:46Шара Буллет собиқ UFC чемпионига қарши жанг қилади 0 15:15Жаҳон чемпионати старт олмоқда, бугун икки боксчимиз рингга чиқади 0 14:44Фьюрининг менежери: "Саудия Арабистони энди бундай катта маблағ сарфламайди" 0 14:13Апелляция муваффақиятсиз чиққан тақдирда "Сити" 7-10 йилга Еврокубоклардан четлатилиши мумкин 0

04 мар 16:43
Янгиликлар

Футбол

Тартиб-интизом қўмитаси 1-турдаги қоидабузарликлар бўйича қарор чиқарди: Бабаян жаримага тортилди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси қошидаги Тартиб-интизом қўмитаси Суперлиганинг 2026 йилги мавсум 1-турида кузатилган қоидабузарликлар юзасидан ўз қарорларини эълон қилди.

Самвел Бабаянга жарима тортилди

27 февраль куни бўлиб ўтган "Андижон" — "Сўғдиёна" учрашувининг 44-дақиқасида андижонликлар бош мураббийи Самвел Бабаян майдон четида рақиб футболчисининг тўп билан ҳаракатланишига атайлаб халақит бергани аниқланди. Шу сабабли, қўмита Тартиб-интизом кодексининг 61-моддасига асосан мутахассисга нисбатан жарима интизомий жазо чорасини қўллади.

"Бунёдкор"га жиддий огоҳлантириш берилди

1 март санасидаги ОКМК — "Бунёдкор" баҳсида тошкентликлар футболчиси Дмитрий Плетнёв ҳакам қарорига норозилик билдиргани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилган эди. Ушбу ҳолат бўйича ҳакамнинг билдиргиси кўриб чиқилди ва Суперлига Регламентининг 15.37-бандига мувофиқ, "Бунёдкор" клубига огоҳлантириш интизомий жазо чораси белгиланди.

Эндиликда регламентнинг мазкур бандига кўра, мавсумнинг қолган қисмида "Бунёдкор" футболчилари томонидан симуляция, вақтни чўзиш ёки ҳакам қарорига эътироз сабабли сариқ карточка олинса, уларга нисбатан тўғридан-тўғри жарима интизомий жазо чораси қўлланилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг