UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

29 окт 12:31
Янгиликлар

Дзюдо

"Tashkent City Mall"да юлдузлар ёғдуси

Ўзбекистон дзюдо федерацияси 28 октябрь - Бутунжаҳон дзюдо куни муносабати билан пойтахтимиздаги "Tashkent City Mall" савдо мажмуасида катта байрам дастури намойиш этди.

Кўтаринки кайфият, позитив онларни туҳфа этган тадбирда Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, вазир ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, вазир маслаҳатчиси Аваз Каримов, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосарлари Азизжон Камилов, Шерзод Ташматов, Паралимпия Қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев ва бошқа расмийлар иштирок этишди.

Тадбир авввалида сўзга чиққанлар Халқаро дзюдо куни билан барчани қутлаб, дзюдочиларимизни йил давомидаги мусобақалар, хусусан Париж-2024 Олимпиадасида муваффақиятли тарзда иштирок этгани билан табриклашди. 

Байрамона тадбирда Олимпия ўйинлари чемпиони Диёра Келдиёрова, Олимпиаданинг бронза медали совриндори Музаффарбек Тўрабоев ёш дзюдочилар учун маҳорат сабоқларини намойиш этди. Савдо мажмуасига йиғилганлар, шаҳримиз меҳмонлари мураббий Ўлмас Гуллиев шогирдларининг кўргазмали чиқишларидан баҳраманд бўлишди. 

Тадбир иштирокчилари Олимпиада оиласига мансуб дзюдо спорт тури билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди. Турли кўнгилочар шоу дастурлар, спортимиз юлдузлари билан фотосесия жараёни барчага қувончли лаҳзаларни тақдим этди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг