UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

15 мар 11:27
Янгиликлар

Шахмат

Tashkent Open. Нодирбек ва Шамсиддин ҳамон пешқадамлар сафида!

Пойтахтимизда шахмат бўйича биринчи ўзбек гроссмейстери Георгий Агзамов хотирасига бағишланган Тошкент Опен халқаро турнири давом этмоқда.

Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар шахмат мактаби мезбонлик қилаётган мусобақада юртимиз шахматчиларидан ташқари Россия, Бразилия, Беларусь, Озарбайжон, АҚШ, Эрон, Марказий Осиё мамлакатларидан келган спортчилар бош мукофот учун дона суришяпти. 

Тошкент Опен турнири швейцарча тизимда 9 турдан иборат бўлиб, кеча тўртинчи тур учрашувлари ўтказилди. Халқаро мастер Нодирбек Ёқуббоев (2569) Валерий Казаковский билан дуранг ўйнади. Яна бир истеъдодли шахматчимиз Шамсиддин Воҳидов эса қора доналарда ҳаракат қилишига қарамай, Вахе Даниляндан устун келди. 

Бугун ўтказилаётган 5-тур олдидан мусобақа жадвалида эронлик халқаро гроссмейстер Амирризо Поуррамезанали, бразилиялик гроссмейстер Александр Фиер ҳамда Шамсиддин Воҳидов 3,5тадан очко жамғариб, қўшҳокимлик қилишяпти. Шамсиддин қўшимча кўрсаткичларга кўра 3-ўринни банд этган. Уч очкога эга Нодирбек Ёқуббоев эса 4-поғонадан жой олган. 

Ўзбекистонлик шахматчилардан Хайрулла Тўраев, Сарвиноз Қурбонбоева, Абдумалик Абдусалимов ва Улуғбек Тиллаев ҳисобида ҳам 3 очко бор. Бугун икки ёш шахматчимиз халқаро гроссмейстерларга қарши дона суришади. Шамсиддин Амирризо Поуррамезанали, Нодирбек эса Александр Фиер билан ҳисоб-китоб қилади. 

Маълумот учун, анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган халқаро турнирнинг мукофот жамғармаси 20 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Асосий гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган шахматчи 3 000 долларга эга бўлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг