UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

11 мар 11:59
Янгиликлар

Шахмат

Tashkent Open халқаро турнири старт арафасида

Пойтахтимиз 12-19 март кунлари яна бир нуфузли мусобақага мезбонлик қилади.

Шу кунлари шахмат бўйича биринчи ўзбек гроссмейстери Георгий Агзамов хотирасига бағишланган Тошкент Опен халқаро турнири бўлиб ўтади. Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар шахмат мактаби мезбонлик қиладиган мусобақада юртимиз шахматчиларидан ташқари Россия, Беларусь, Марказий Осиё мамлакатларидан келган юқори интеллект соҳиблари бош мукофот учун дона суришади. 

Эртага соат 12:00да халқаро турнирга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади. Соат 14:00да эса мусобақанинг тантанали очилиш маросими ўтказилади. Тошкент Опен турнири швейцарча тизимда 9 турдан иборат бўлади. Шахматчилар рейтингдаги ўринларига қараб А ва В гуруҳларида баҳслашишади. 

Маълумот учун, анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган халқаро турнирнинг мукофот жамғармаси 20 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Асосий гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган шахматчи 3 000 долларга эга бўлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг