UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

26 апр 08:35
Янгиликлар

Шахмат

“Tashkent Open XII”. Тўрт нафар шахматчимиз етакчилар сафида

Пойтахтимизда шахмат бўйича Ўзбекистоннинг биринчи гроссмейстери Георгий Агзамов хотирасига бағишланган “Tashkent Open XII” халқаро турнири давом этмоқда.

Мусобақада 12 мамлакатдан келган шахматчилар ғолиблик йўлида ўзаро рақобатлашишяпти. Ўз тарихида ўн иккинчи бор ўтказилаётган халқаро турнирнинг соврин жамғармаси 20 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Ғолиб шахматчи 3 000 долларга эга бўлади. 

Беларуслик халқаро гроссмейстер Кирил Ступак (2556) турнирнинг биринчи рақамли шахматчиси ҳисобланади. Кеча учинчи тур учрашувлари ўтказилди. Ҳозирча етти шахматчи юз фоизлик натижага эга бўлиб турибди. Улар орасида тўрт нафар ҳамюртимиз ҳам бор. 

Ўтган йилги турнирда иккинчи ўринни эгаллаган Ступак 3-турда тожикистонлик Муҳаммад Ҳусанхўжаевни мағлубиятга учратди. Ёш шахматчимиз Ортиқ Ниғматов кетма-кет учинчи ғалабасига эришди. Бу сафар у испаниялик халқаро гроссмейстер мусобақанинг иккинчи тартиб рақамли шахматчиси Олег Корнеев (2546)дан устун келди. 

Ҳамюртларимиздан Саидакбар Сайидалиев қора доналарда ўйнашига қарамай, эронлик халқаро гроссмейстер Амирризо Пуррамезаналини мағлубиятга учратди. Яна бир ёш шахматчимиз Никита Хорошев қора доларада ўйнаб, беларуслик халқаро гроссмейстер Владимир Малахаткони доғда қолдирди. Шамсиддин ва Жаҳонгир Воҳидовлар партиясида дуранг натижа қайд этилди. 

Ҳамюртларимиздан Ортиқ Ниғматов қўшимча кўрсаткичларга кўра иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Пешқадам Кирил Ступак ҳисобида ҳам 3 очко бор. Нодирбек Ёқуббоев, Саидакбар Сайидалиев ва Никита Хорошев ҳозиргача ўтказилган 3та партияда ғалаба қозонишган. Бугун 4-турда Сайидалиев карвонбоши Ступакка қарши оқ доналарда ҳаракат қилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг