UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

31 май 07:12
Янгиликлар

Хоккей

"Tashkent Select" хоккей бўйича 2024 йилги Ўзбекистон чемпионати ғолибига айланди!

Жамоа кетма-кет учта рақиб устидан ғалаба қозониб, Кубокни қўлга киритди.

Финал сериясида ўтган йилги чемпион "Феникс" ҳамда "Tashkent Select" жамоалари куч синашди. Ўйинда Абдумаджид Насиров бошчилигидаги жамоа бешта учрашувда учта ғалабага эришиб, чемпионлик унвонига сазовор бўлди.

Биринчи ўйин 10:1 ҳисобида якунланган бўлса, иккинчи ўйин ҳам унчалик сермаҳсул бўлмади ва 12:2 ҳисобида якунланди. Учинчи учрашувда “Феникс” кутилмаганда 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Тўртинчи учрашувда жамоалар ҳақиқий ҳаракат тарзидаги ўйин кўрсатишди. Томошабинлар битта ўйинда иккита камбекни кўришди. Аввалига "Tashkent Select" 0:3 дан ортда қайтди ва таблодаги бу рақамларни 6:3га айлантирди, кейин эса “Феникс” кулидан турди ва 8:6 ҳисобида ғалаба қозонди ва шу билан серияни тенглаштириб, бешинчи ўйинга олиб чиқди. .

Ҳал қилувчи ўйин томошабинлар хоҳлагандек бўлди. Учрашув асаблари доимий тарангликда бўлди, жамоалар бутун ўйин давомида бўйин ва бўйинбоғ бўлишди. Аммо якунда Абдумаджид Насиров шогирдлари кучлироқ бўлиб, бешинчи учрашувда 8:4 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ва бу ғалаба билан улар хоккей бўйича 2024 йилги Ўзбекистон Республикаси чемпиони сифатида тарихга ўз номларини ёзиб қолдирдилар!

Финал ўйинидан сўнг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, унда чемпионлар орзу қилинган кубок ва олтин медалларни олдилар, МВСК бронза, "Феникс" кумуш билан тақдирланди.

Шахсий мукофотлар ҳам топширилди. Турнирнинг энг яхши дарвозабони деб Рустам Иргашев ("Tashkent Select"), ҳимоячилар ўртасида Шевкет Селимов ("Шердор") энг яхши деб топилди, энг яхши ҳужумчи соврини эса Дмитрий Долматов ("Феникс")га насиб этди. Ҳакамлар ҳам эътибордан четда қолмади. Денис Федин Республика чемпионатининг энг яхши ҳаками, Сергей Ермаков эса Ўзбекистон хоккей федерациясининг жорий мавсумдаги энг яхши ҳаками деб топилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг