UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12АПЛ клублари бир трансфер ойнасидаги харажатлар бўйича лига рекордини янгилади 0 18:45Усик келаси йилнинг март ойида АҚШда жанг ўтказиш бўйича музокара олиб бормоқда 0 18:18Магомед Анкалаев: "Пауло Коста учинчи марта мен билан жангдан бош тортди" 0 17:54Хотамбек Бойназаров кейинги жангини қачон ўтказишини айтди 0 17:27"Реал" ҳимоячиси Асенсио судланди 0 17:04Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 16:57Балотелли Италия футболидаги муаммоларнинг сабабларини айтди 0 16:28FIDE рейтинги янгиланди. Абдусатторов кўтарилди, Синдаровчи? 0 15:55Дана Уайт Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 15:23Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева US Open-2026'даги иккинчи давра баҳсини ўтказади 0 14:51"Ман Сити" "Эвертон" вингери Ндиайни 60+5 млн фунтга сотиб олди 0 14:19Нарендра Моди Шавкат Мирзиёевга Жавоҳир Синдаровнинг тарихий бланкасини совға қилди + ФОТО 0 13:46Россия терма жамоаси бош мураббийи: "Энди қаттиқ меҳнат қилишимиз керак" 0 13:21Ядонг Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 12:54Энцо футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар орасида нечанчи ўринга чиқди? 0

23 янв 09:29
Янгиликлар

Шахмат

Tata Steel Chess-2025. Икки Нодирбекда ғалаба, Абдусатторов яна пешқадам бўлиб олди

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтказилаётган анъанавий "Tata Steel Chess-2025" мусобақаси ўзининг қизғин палласига кирди.

Нуфузли турнирнинг "Мастерс" гуруҳида Нодирбек Абдусатторов, "Челленжер"ида эса Нодирбек Якуббоев совринли ўринлар учун баҳс олиб боряпти. Кеча ўтказилган бешинчи тур баҳсида Абдусатторов қора доналарда ўйнашига қарамай, мезбонлар вакили Йорден Ван Форестни мағлубиятга учратди. Нодирбек 3 ғалаба ва 2 дуранг билан 4 очко жамғарган ҳолда яна қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадамга айланиб олди. 

Биринчи турда Абдусатторов билан дуранг ўйнаганидан кейин кетма-кет учта партияда ғалаба қозонган ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳа кеча очко йўқотди. У яна бир нидерландиялик гроссмейстер Макс Вармердам билан муросага келди. Рамешбабу 4 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 2-ўринга жойлашган. Америкалик Фабиано Каруана бироз кутилмаганда Владимир Федосеевга имкониятни бой бериб қўйди. Ҳиндистонлик Гукеш Доммараджу германиялик Винсент Кеймердан устун келди. 

Қувонарлиси, "Челленжер" гуруҳида қатнашаётган Нодирбек Якуббоев ҳам ниҳоят 5-турда ғалабага эришди. У қора доналарда ўйнашига қарамай, озарбайжонлик Айдин Сулейманлини мағлубиятга учратиб, очколарини 2,5 тага етказиб олди. Якуббоев қўшимча кўрсаткичлар бўйича 10-поғонадан 8-ўринга кўтарилди. Нидерландиялик Эрвин Л`ами 4 очко билан якка пешқадам бўлиб олган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг