UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0

24 янв 08:15
Янгиликлар

Шахмат

Tata Steel Chess 2026. Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни мағлуб этди ва якка пешқадамга айланди, Синдаров 2-ўринда!

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича анъанавий Tata Steel Chess мусобақасининг 6-турида ўзбек-ҳинд қарама-қаршилиги кузатилди.

Турнирнинг кучлилар жам бўлган "Мастерс" гуруҳида дунёнинг етакчи 14 нафар гроссмейстери қаторида ҳамюртларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ҳам бош соврин учун баҳс олиб боряпти. 

Қувонарлиси, кеча ўтказилган 6-турда Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджуга қарши баҳс олиб борди. Учрашув дурангга қараб бораётган бир паллада Гукеш "бландер"га йўл қўйди, яъни гроссмейстерларга хос бўлмаган ўта қўпол хатога йўл қўйди ва шу оннинг ўзидаёқ мағлубиятини тан олди. Шахмат мутахассислари бу хатони учинчи разрядли шахматчи ҳам қилмайди дейишмоқда. 

Иккинчи иштирокчимиз Жавоҳир Синдаров бу турда яна бир ҳинд шахматчиси билан ҳисоб-китоб қилди. У қора доналарда мусобақани омадсиз ўтказаётган Аравиндх Читамбарамга қарши баҳс олиб борди ва дурангга имзо чекди. Синдаров ғалабага яқин эди, аммо хато юриш сабаб доскадаги вазият дуранг ҳолатига келиб қолди.  

Ҳар икки шахматчимиз мағлубиятсиз юришини давом эттирмоқда. Tata Steel Chess турнирининг амалдаги чемпиони, ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа бу турда словениялик Владимир Федосеев билан муросага келди. Германиялик Винсент Кеймер қора доналарда ўйнаганига қарамай, 6-турга қадар пешқадам бўлиб келган америкалик Ҳанс Ниеманндан устун келди.  

Эътиборлиси, 6-турдан сўнг Нодирбек Абдусатторов 4,5 очко билан якка пешқадам бўлиб олди. Жавоҳир Синдаров 4 очко билан соф 2-ўринга кўтарилди. Владимир Федосеев, Ҳанс Ниеманн ва Винсент Кеймер ҳисобида 3,5 очко бор ва улар Топ-5`дан жой олишган. Амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш 3 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 8-поғонадан жой олган.  

Tata Steel Chess 2026. 6-тур натижалари:

Маттиас Блубаум (Германия) — Аржун Эригаиси (Ҳиндистон) 0,5-0,5

Ягиз Каан Эрдогмуш (Туркия) — Йорден ван Форест (Нидерландия) 1-0

Аравиндх Читамбарам (Ҳиндистон) — Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон) 0,5-0,5

Ҳанс Ниеманн (АҚШ) — Винсент Кеймер (Германия) 0-1  

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) — Гукеш Доммаражу (Ҳиндистон) — 1-0

Аниш Гири (Нидерландия) — Тай Даи Ван Нгуэн (Чехия) 0,5-0,5 

Владимир Федосеев (Словения) — Рамешбабу Прагнанандҳа (Ҳиндистон) 0,5-0,5

Бугун ўтказиладиган 7-турда Нодирбек Абдусатторов қора доналарда германиялик Винсент Кеймерга қарши баҳс олиб боради. Жавоҳир Синдаров эса оқ доналарда америкалик Ҳанс Ниеманн билан ҳисоб-китоб қилади. Учрашувлар бизнинг вақт билан соат 18:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг