UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56"Бировнинг нарсаси керак эмас, ўзимникини эса бермайман!" Пётр Ян Двалишвили билан трилогияга тайёргарликни якунлади 0 19:25Моуриньо: "Реал" таркиби мени тўлиқ қониқтиради" 0 18:54ММА ҳамжамиятининг Мэлотт - Бакли жангидаги нокаутга муносабати: "Капа олти метр нарига учиб кетди" 0 18:23Ўзбекистон 2027 йилги Жаҳон кубоклари учун иккита йўлланмага эга бўлди! 0 17:52UFC Fight Night 291 турнири нокаутлар бўйича Лига рекордини такрорлади 0 17:21Лионель Месси бугунги ўйинда қайд этган дублига муносабат билдирди 0 16:50Умар Кремлёв: "Боксчилар ҳеч нарсага муҳтож бўлмасликлари учун шароит қиламиз" 0 16:19RCC x Karate Combat: Хамзин Космони енгди, "Белаз" Дуглас Лимани бўғиб қўйди 0 15:48Бакли Мэлоттдан қабул қилиб олган бугунги нокаутли мағлубияти ҳақида гапирди 0 15:17Мареска АПЛ рекордини ўрнатди 0 14:46Бугун уч нафар боксчимиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 14:15Мадримовнинг вазнидаги Фундора WBC чемпионлик камарини ҳимоя қилди 0 13:44Жаҳон чемпионатида йўқотишсиз одимлаяпмиз. Беш нафар боксчимизнинг барида ғалаба! 0 13:13Бекхэм ФИФА президентлигига номзод бўлиши мумкин 0 12:42Полина Кудерметова Ningbo Open турнирининг асосий тўрига йўл олди 0

21 янв 10:30
Янгиликлар

Шахмат

Tata Steel Chess 2026. Абдусатторов ҳам, Синдаров ҳам 4-турда ғалаба қозониб, кучли учликка кирди

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича анъанавий Tata Steel Chess мусобақасида 4-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Турнирнинг кучлилар жам бўлган "Мастерс" гуруҳида дунёнинг етакчи 14 нафар гроссмейстери қаторида ҳамюртларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ҳам бош соврин учун баҳс олиб боряпти. 

Қувонарлиси, кеча ўтказилган 4-турда ҳар икки гроссмейстеримиз рақибларини мағлуб этишни уддалашди. Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда чехиялик Тай Даи Ван Нгуэнни, Жавоҳир Синдаров эса қора доналарда ўйнаганига қарамай, германниялик Маттиас Блубаумни мағлубиятга учратди.

Tata Steel Chess турнирининг амалдаги чемпиони, ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа бу турда амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу билан муросага келди. Америкалик Ханс Мок Ниеменн қора доналарда ҳиндистонлик Аравиндх Читамбарамни мағлуб этишни уддалади. 

Тўртинчи турдан сўнг айна Ниеманн 3 очко билан турнир жадвалида қўшимча кўрсаткичларга кўра биринчи ўринни эгаллаб турибди. Нодирбек Абдусатторов ҳислбида ҳам 3 очко бор ва у қўшимча коэфицентларга кўра иккинчи ўринни банд этган. У икки ғалаба ва икки дуранг қайд этган. Учта учрашувда дуранг, биттасида зафар қучган амалдаги Жаҳон кубоги соҳиби Жавоҳир Синдаров эса 2,5 очко билан қўшимча коэфицентларга кўра 11-поғонадан 3-ўринга кўтарилиб олди. 

Tata Steel Chess 2026. 4-тур натижалари:

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) — Тай Даи Ван Нгуэн (Чехия) 1-0

Аниш Гири (Нидерландия) — Аржун Эригаиси (Ҳиндистон) 0,5-0,5

Маттиас Блубаум (Германия) — Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон) 0-1

Аравиндх Читамбарам (Ҳиндистон) — Ханс Ниеманн (АҚШ) 0-1

Гукеш Доммаражу (Ҳиндистон) — Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон) 0,5-0,5

Владимир Федосеев (Словения) — Йорден ван Форест (Нидерландия) 0,5-0,5

Ягиз Каан Эрдогмуш (Туркия) — Винсент Кеймер (Германия) 0,5-0,5  

Бугун мусобақада 5-тур учрашувлари ўтказилади ва бизнинг вақт билан одатдагидек соат 18:00да бошланади. Унда Нодирбек Абдусатторов қора доналарда америкалик Ханс Мок Ниеманнга қарши баҳс олиб боради. Жавоҳир Синдаров эса оқ доналарда туркиялик 14 ёшли гроссмейстер Ягиз Каан Эрдогмуш билан ҳисоб-китоб қилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг