UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0

20 янв 08:14
Янгиликлар

Шахмат

Tata Steel Chess 2026. Абдусатторов ва Синдаров иштирокидаги турнирда 3-тур ортда қолди

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича анъанавий Tata Steel Chess мусобақасида 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Турнирнинг кучлилар жам бўлган "Мастерс" гуруҳида дунёнинг етакчи 14 нафар гроссмейстери қаторида ҳамюртларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ҳам бош соврин учун баҳс олиб боряпти. 

Кеча ўтказилган 3-турда Нодирбек Абдусатторов қора доналарда ҳиндистонлик Аравиндҳ Читамбарамга қарши баҳс олиб борди ва якунда дурангга имзо чекди. Жавоҳир Синдаров эса оқ доналарда словениялик Владимир Федосеев билан муросага келди. Tata Steel Chess турнирининг амалдаги чемпиони, ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳага илк очкосини қўлга киритди. Бундан олдинги турда Нодирбекка ютқазган Рамешбабу 3-турда Чехия шарафини ҳимоя қилаётган асли вьетнамлик Тай Даи Ван Нгуэн билан дуранг ўйнади. 

Учинчи турдан сўнг бир йўла беш гроссмейстер 2 очкодан жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Қўшимча кўрсаткичларга кўра Нодирбек Абдусатторов учинчи ўринни банд этган. У бир ғалаба ва икки дуранг қайд этган. Уччала учрашувида ҳам дуранг ўйнаган амалдаги Жаҳон кубоги соҳиби Жавоҳир Синдаров эса ҳозирча қўшимча коэфицентларга кўра 11-поғонадан жой олган. Олтинчи ўриндаги туркиялик 14 ёшли Ягиз Каан Эрдогмуш ҳисобида ҳам 1,5 очко бор. 

Tata Steel Chess 2026. 3-тур натижалари:

Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон) — Тай Даи Ван Нгуэн (Чехия) 0,5-0,5

Аржун Эригаиси (Ҳиндистон) — Гукеш Доммаражу (Ҳиндистон) 0,5-0,5

Винсент Кеймер (Германия) — Маттиас Блубаум (Германия) 0-1

Йорден ван Форест (Нидерландия) — Аниш Гири (Нидерландия) 1-0

Аравиндх Читамбарам (Ҳиндистон) — Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) 0,5-0,5

Ханс Ниеманн (АҚШ) — Ягиз Каан Эрдогмуш (Туркия) 0,5-0,5

Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон) — Владимир Федосеев (Словения) 0,5-0,5

Бугун мусобақада 4-тур учрашувлари ўтказилади ва бизнинг вақт билан соат 18:00да бошланади. Унда Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда чехиялик Тай Даи Ван Нгуэнга қарши баҳс олиб боради. Жавоҳир Синдаров эса қора доналарда германниялик Маттиас Блубаум билан ҳисоб-китоб қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг