UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30Бугун Тошкентда юлдузли кардга эга IBA Nomad 16 турнири бўлиб ўтади (Тўлиқ кард) 0 10:44Шоҳжаҳон Эргашев, Умар Кремлёв, "Сатурн" ва бошқалар. IBA Nomad турнири олдидан face-to-face ва вазн ўлчаш маросими ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:13Алишер Усмонов АПЛ жамоасини сотиб олмоқчи — talkSPORT 0 09:42Сузувчи Илья Сибирцев яна Ўзбекистон рекордини янгилади 0 09:18Жаҳон чемпионатининг илк кунида икки боксчимиз рингга чиқиб, ҳар иккиси ғалабага эришди 0 08:45Волкановски UFC ярим енгил вазн дивизионидаги энг хавфли жангчи кимлигини айтди 0 07:30СССР терма жамоасининг собиқ дарвозабони иттифоқ даврида келишилган ўйинлар қандай ташкил этилганини айтди 0 00:24Баҳодир Жалолов эртанги жанги олдидан англиялик рақиби билан биринчи марта юзма-юз келди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 21:06Диёра Келдиёрова иштирок этадиган Aktau Asian Open 2026 турнирига қуръа ташланди 0 20:25“Анжи” собиқ бош мураббийи “Ғазалкент”га таклиф этилди 0 19:54"Бу жангни беш мартача қайта кўрдим". Сауль Альварес Кроуфорддан учралган мағлубият ҳақида гапирди 0 19:23"Топурия энди аввалгидек бўла олмайди" - Пэдди Пимблетт 0 18:52Фьюри ва Жошуа WBA Super камари учун жанг қилади — Фрэнк Уоррен 0 18:21Бундеслигада сермаҳсуллик рекорди ўрнатилди 0 17:50Баҳодир Жалолов жанг қиладиган Лондондаги бокс оқшомининг тўлиқ карди билан танишинг 0

19 янв 09:56
Янгиликлар

Шахмат

Tata Steel Chess 2026. Нодирбек Абдусатторов амалдаги чемпионни мағлуб этди, у пешқадамлар сафида

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича анъанавий Tata Steel Chess мусобақасида 2-тур учрашувлари ортда қолди.

Турнирнинг кучлилар жам бўлган "Мастерс" гуруҳида дунёнинг етакчи 14 нафар гроссмейстери, улар қаторида ҳамюртларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ҳам бош соврин учун баҳс олиб боряпти. 

Кеча ўтказилган 2-турда Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда Tata Steel Chess турнирининг амалдаги чемпиони, ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳага қарши баҳс олиб борди ва муқаррар дурангни ғалабага айлантирди. Бу Рамешбабунинг иккинчи мағлубияти бўлди. Гроссмейстеримиз бир дуранг ва бир ғалаба - 1,5 очко эвазига турнир жадвалида пешқадамлар сафига кириб олди. Уч нафар шахматчи ҳисобида 1,5 очкодан бор.   

Амалдаги Жаҳон кубоги соҳиби Жавоҳир Синдаров 2-турда дуранг натижа қайд этди. У  қора доналарда нидерландиялик Аниш Гири билан муросага келди. Жавоҳир биринчи турда амалдаги жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Гукеш Доммараджу билан ҳам дуранг ўйнаган эди. 

Tata Steel Chess 2026. 2-тур натижалари:

Маттиас Блюбаум (Германия) — Ханс Ниеманн (АҚШ) 0,5-0,5

Аниш Гири (Нидерландия) — Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон) 0,5-0,5

Гукеш Доммаражу (Ҳиндистон) — Йорден ван Форест (Нидерландия) 0,5-0,5

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) — Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон) 1-0

Тай Даи Ван Нгуэн (Чехия) — Аржун Эригаиси (Ҳиндистон) 0,5-0,5

Владимир Федосеев (Словения) — Винсент Кеймер (Германия) 1-0

Ягиз Каан Эрдогмуш (Туркия) — Аравиндх Читамбарам (Ҳиндистон) 0,5-0,5

Бугун мусобақада 3-тур учрашувлари ўтказилади ва бизнинг вақт билан соат 18:00да бошланади. Унда Нодирбек Абдусатторов қора доналарда ҳиндистонлик Аравиндҳ Читамбарамга қарши баҳс олиб боради. Жавоҳир Синдаров эса оқ доналарда словениялик Владимир Федосеев билан ҳисоб-китоб қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг