UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0 09:33UFC 333 турнирининг тўлиқ карди: Волкановски – Евлоев, Ян – Двалишвили, Темиров – Кавана 0 08:48Хргович Дюбуа билан IBF ва WBO камарларини бирлаштирмоқчи 0

25 янв 11:11
Янгиликлар

Шахмат

Tata Steel Chess 2026. Пешқадам Абдусатторовда тўртинчи ғалаба, Синдаров ҳамон 2-ўринда!

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича анъанавий Tata Steel Chess мусобақасида 7-тур ортда қолди.

Турнирнинг кучлилар жам бўлган "Мастерс" гуруҳида дунёнинг етакчи 14 гроссмейстери қаторида ҳамюртларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ҳам бош соврин учун баҳс олиб боришяпти. 

Қувонарлиси, кеча ўтказилган 7-турда Нодирбек Абдусатторов тўртинчи ғалабасини қўлга киритди. Ҳамюртимиз қора доналарда ўйнаганига қарамай, рейтингда ўзидан бироз юқорида турган германиялик Винсент Кеймерни мағлубиятга учрата олди. 

Иккинчи иштирокчимиз Жавоҳир Синдаров бу турда яна дуранг натижа қайд этди. Америкалик Ҳанс Ниеманнга қарши оқ доналарда ўйнаган Жавоҳир тажрибали рақиби билан муросага келди. Ҳар икки шахматчимиз мусобақадаги мағлубиятсиз юришини давом эттирди.

Ўтган турда Нодирбекка ютқазган амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу бу сафар ҳам имкониятни бой бериб қўйди. Мезбонлар вакили Аниш Гири қора доналарда жаҳон чемпионини таслим этди. Tata Steel Chess турнирининг амалдаги чемпиони, ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа 7-турда германиялик Маттиас Блубаум билан дурангга рози бўлди. 

Tata Steel Chess 2026 7-туридан сўнг Нодирбек Абдусатторов 5,5 очко билан якка пешқадамлигини сақлаб қолди. Жавоҳир Синдаров 4,5 очко билан соф 2-ўринни эгаллаб турибди. Ҳанс Ниеманн, туркиялик 14 ёшли гроссмейстер Ягиз Каан Эрдогмуш, Владимир Федосеев ва Йорден ван Форест ҳисобида 4 очкодан бор. Амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш 3 очко билан 9-поғонадан жой олган.  

Tata Steel Chess 2026. 7-тур натижалари:

Тай Даи Ван Нгуэн (Чехия) — Владимир Федосеев (Словения) 0,5-0,5

Рамешбабу Прагнанандҳа (Ҳиндистон) — Маттиас Блубаум (Германия) 0,5-0,5 

Винсент Кеймер (Германия) — Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) 0-1  

Гукеш Доммаражу (Ҳиндистон) — Аниш Гири (Нидерландия) 0-1

Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон) — Ҳанс Ниеманн (АҚШ) 0,5-0,5

Йорден ван Форест (Нидерландия) — Аравиндх Читамбарам (Ҳиндистон) 1-0

Аржун Эригаиси (Ҳиндистон) — Ягиз Каан Эрдогмуш (Туркия) 0-1 

Бугун ўтказиладиган 8-турда Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда нидерландиялик Аниш Гирига қарши баҳс олиб боради. Жавоҳир Синдаров эса қора доналарда германиялик Винсент Кеймер билан ҳисоб-китоб қилади. Учрашувлар бизнинг вақт билан соат 18:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг