UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23"Топурия энди аввалгидек бўла олмайди" - Пэдди Пимблетт 0 18:52Фьюри ва Жошуа WBA Super камари учун жанг қилади — Фрэнк Уоррен 0 18:21Бундеслигада сермаҳсуллик рекорди ўрнатилди 0 17:50Баҳодир Жалолов жанг қиладиган Лондондаги бокс оқшомининг тўлиқ карди билан танишинг 0 17:19Фомин Хитойдаги турнирининг 1/2 финалида ўйнайди 0 16:48Волкановски фаолиятидаги сўнгги жангни кимга қарши ўтказмоқчи эканини айтди 0 16:17"Ризеспор" матбуот хизмати Ҳусниддин Алиқулов ҳолати бўйича расмий маълумот берди 0 15:46Шара Буллет собиқ UFC чемпионига қарши жанг қилади 0 15:15Жаҳон чемпионати старт олмоқда, бугун икки боксчимиз рингга чиқади 0 14:44Фьюрининг менежери: "Саудия Арабистони энди бундай катта маблағ сарфламайди" 0 14:13Апелляция муваффақиятсиз чиққан тақдирда "Сити" 7-10 йилга Еврокубоклардан четлатилиши мумкин 0 13:42Классик шахматда катта ўзгариш: партиялар вақти қисқариши мумкин! 0 13:11Рико Верховен Деонтей Уайлдерга қарши жанг қилишга розилик берди 0 12:40Дана Уайт Перейранинг UFC шарҳловчиларига таъсир ўтказиши ҳақидаги гапларини рад этди 0 12:09Муҳаммад Салоҳ Еврокубокларда ҳали ҳеч ким қилган натижага эришди 0

18 янв 08:14
Янгиликлар

Шахмат

Tata Steel Chess 2026. Синдаров 1-турда амалдаги жаҳон чемпиони, Абдусатторов 14 ёшли гроссмейстер билан ўйнади

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича анъанавий Tata Steel Chess мусобақасига старт берилди.

Турнирнинг кучлилар жам бўлган "Мастерс" гуруҳида дунёнинг етакчи 14 нафар гроссмейстери, улар қаторида ҳамюртларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ҳам бош соврин учун баҳсларга киришди. 

Кеча ўтказиладиган 1-турда амалдаги Жаҳон кубоги соҳиби Жавоҳир Синдаров амалдаги жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Гукеш Доммараджуга қарши оқ доналарда ўйнади. Ўта муросасиз ва узоқ давом этган учрашувда Синдаров муқаррар мағлубиятдан чиқиб кетиб, дуранг натижа қайд этди. Бу ғалабага тенг дуранг бўлди. Нодирбек Абдусатторов эса қора доналарда дунёнинг энг ёш тўртинчи гроссмейстери, туркиялик 14 ёшли Ягиз Каан Эрдогмушга қарши қора доналарда ҳаракат қилди ва у ҳам ёш рақиби билан муросага келди. 

Tata Steel Chess турнирининг амалдаги чемпиони Рамешбабу Прагнанандҳа Ҳиндистон дербисида ватандоши Аржун Эригаисига имкониятни бой берди. Америкалик Ҳанс Ниеманн ва германиялик Винсент Кеймер иштирокларини ғалаба билан бошлашди. Қолган партиялар дуранг натижа билан якунига етди.   

Tata Steel Chess 2026. 1-тур натижалари:

Аравиндх Читамбарам (Ҳиндистон) — Маттиас Блюбаум (Германия) 0,5-0,5

Ханс Ниеманн (АҚШ) — Владимир Федосеев (Словения) 1-0

Винсент Кеймер (Германия) — Аниш Гири (Нидерландия) 1-0

Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон) — Гукеш Доммаражу (Ҳиндистон) 0,5-0,5

Йорден ван Форест (Нидерландия) — Тай Даи Ван Нгуэн (Чехия 0,5-0,5)

Аржун Эригаиси (Ҳиндистон) — Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон) 1-0

Ягиз Каан Эрдогмуш (Туркия) — Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) 0,5-0,5


Бугун мусобақада 2-тур учрашувлари ўтказилади ва бизнинг вақт билан соат 18:00да бошланади. Унда Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳага қарши баҳс олиб боради. Жавоҳир Синдаров эса қора доналарда нидерландиялик Аниш Гирига қарши ўйнайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг