UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41Майк Мэлотт UFC 336 турнирида иштирок этади 0 19:03Манба: Каннаваро Мексика ёки АҚШ клубларини бошқариш имкониятини кўриб чиқмоқда 0 18:25Guangzhou Challenger: Ҳумоюн Султоновни чорак финал остонасида тўхтатишди 0 17:44"У кучли зарба берадиган жангчи". Кавана жанг олдидан Рамазон Темиров ҳақида гапирди 0 16:55Жанибек Алимханули WBO камари учун жанг қилади 0 16:06"Сабаҳ" — жорий мавсум ушбу натижага эришган EЧЛдаги биринчи жамоа! 0 15:17Хргович Уордлига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди 0 14:18Шакур Стивенсон Zuffa Boxing’дан кетганини эълон қилди 0 13:19Шожҳаҳон Эргашевни Озарбайжон ва Қирғизистондан жангга чорлашди 0 12:28Ламин Ямаль жорий мавсум Топ-5 лигаларда биринчи бўлиб ушбу натижага эришди 0 11:37Йэн Гэрри шу йилнинг охиригача яна жанг қилади — манба 0 09:46Жавоҳир Умматалиевнинг жанг санаси ва манзили ўзгарди 0 09:01Жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон cпорт курашчилари маълум 0 20:46"Ғазалкент" клуби яна бир компания билан ҳамкорлик бошлаганини эълон қилди 0 19:00"Ортга йўл йўқ эди". Магомед Анкалаев Перейра қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди 0

22 янв 07:52
Янгиликлар

Шахмат

Tata Steel Chess 2026. Синдаровда кетма-кет ғалаба, ҳар икки гроссмейстеримиз пешқадамлар сафида

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича анъанавий Tata Steel Chess мусобақасида 5-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Турнирнинг кучлилар жам бўлган "Мастерс" гуруҳида дунёнинг етакчи 14 нафар гроссмейстери қаторида ҳамюртларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ҳам бош соврин учун баҳс олиб боряпти. 

Қувонарлиси, кеча ўтказилган 5-турда Жавоҳир Синдаров кетма-кет иккинчи ғалабасини қўлга киритди. У оқ доналарда ҳаракат қилиб, дунёнинг энг ёш тўртинчи гроссмейстери, туркиялик 14 ёшли Ягиз Каан Эрдогмушни чиройли усулда мағлубиятга учратди. Нодирбек Абдусатторов эса бу турда қора доналарда мусобақа пешқадами америкалик Ханс Мок Ниеменн билан дуранг ўйнади. 

Tata Steel Chess турнирининг амалдаги чемпиони, ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа бу турда мезбонлар вакили Аниш Гири билан муросага келди. Амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу эса қора доналарда ўйнаганига қарамай, Чехия шарафини ҳимоя қилаётган Тай Даи Ван Нгуэнни таслим этди. Бу чех шахматчиси бундан олдинги турда Нодирбекка ҳам ютқазганди. 

Бешинчи турдан сўнг Ҳанс Ниеманн, Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторов 3,5 очкодан жамғариб, кучли учликни банд этиб туришибди. Ҳанс қўшимча кўрсаткичларга кўра 1-ўринда қолмоқда. Синдаров иккинчи ўринга кўтарилган бўлса, Нодирбек Абдусатторов учинчи поғонадан жой олган. Владимир Федосеев Гукеш Доммараджу ва Йорден ван Форест ҳисобида 3 очкодан бор. 

Tata Steel Chess 2026. 5-тур натижалари:

Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон) — Ягиз Каан Эрдогмуш (Туркия) 1-0

Винсент Кеймер (Германия) — Аравиндх Читамбарам (Ҳиндистон) 1-0  

Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон) — Аниш Гири (Нидерландия) 0,5-0,5

Ҳанс Ниеманн (АҚШ) — Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) 0,5-0,5

Йорден ван Форест (Нидерландия) — Маттиас Блубаум (Германия) 0,5-0,5

Аржун Эригаиси (Ҳиндистон) — Владимир Федосеев (Словения) 0-1

Тай Даи Ван Нгуэн (Чехия) — Гукеш Доммаражу (Ҳиндистон) — 0-1

Бугун мусобақада дам олиш куни сифатида эълон қилинган. Эртага, 23 январь куни ўтказиладиган 6-турда Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу билан ҳисоб-китоб қилади. Жавоҳир Синдаров эса қора доналарда мусобақани омадсиз ўтказаётган ҳиндистнонлик Аравиндх Читамбарамга қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг