UZ

Сўнгги янгиликлар

17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0 16:01Емельяненко ва Махачев жаҳон самбосининг расмий элчилари бўлишди 0 15:30"Барселона" мавсумнинг дастлабки 15 та ўйинида 60 та гол урди — бу бир аср ичидаги энг яхши кўрсаткич 0 14:59Карлос Пратес UFC`даги гонорарини маълум қилди: "Жуда хурсандман!" 0 14:28Мерганларимиз Жаҳон чемпионатида тарихий бронза медалини қўлга киритди 0 13:57Дакар-2026 ёшлар Олимпиадасида бугун бир спортчимизга мухлислик қиламиз 0 13:26Ислам Махачев фаолиятини якунлаши ҳақида: "Онамга қулоқ соламан" 0 12:45"Манчестер Юнайтед"нинг 16 ёшли тарбияланувчиси "Реал"га ўтишга яқин турибди 0 12:14Тедди Ринер Ўзбекистонга келади 0 11:43Махачев UFC'даги учинчи чемпионлик ҳақида: "Бунинг учун Ўзбекистонда қолиб бир ой ош ейишим керак" 0 11:12Бугун Акбар Жўраев Жаҳон чемпионатида медаль учун курашади 0 10:51Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаш қарорига муносабат билдирди 0 10:09Тошкентда самбо бўйича 50-жаҳон чемпионати бошланди 0

14 ноя 09:50
Янгиликлар

Шахмат

Tata Steel Chess India. Бугун Нодирбек яна 3 та турда дона суради. Абдусатторов - Карлсен партияси қачон ўтказилади?

Хабарингиз бор, шу кунларда Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида шахмат бўйича "Tata Steel Chess India" турнири бўлиб ўтмоқда.

Ўз тарихида олтинчи бор ўтказилаётган нуфузли мусобақанинг мукофот жамғармаси 41 500 АҚШ долларини ташкил этади. Унда шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов (2742) ҳам бош соврин учун баҳс олиб бормоқда ва биринчи кунги 3 та турдан сўнг 2,5 очко билан турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди.  

Бугун ҳам худди кечаги кунда бўлгани сингари шахматчилар 3 та турда ўзаро тўқнаш келлишади. Нодирбек 4-турда қора доналарда Ниҳал Сарин (Ҳиндистон, 2679)га қарши баҳс олиб боради. Бешинчи турда оқ доналарда яна бир ҳинд гроссмейстери Видит Сантош Гужратҳи (2661) билан ҳисоб-китоб қилади. Кунни Сунилдат Нараянан (Ҳиндистон, 2579)га қарши қора доналардаги учрашув билан якунлайди. 

Жаҳон чемпиони Магнус Карлсен (2825)га қарши учрашув эртага, 15 ноябрь кунига белгиланган. Абдусатторов - Карлсен партия 9-турда ўтказилиб, рапид баҳсларига якун ясаб беради. Унда Нодирбек оқ доналарда ҳаракат қилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг