UZ

Сўнгги янгиликлар

14:48"Реал" 19 ёшли футболчи учун 100 млн евро тўлашга тайёр 0 14:16Рамазон Темиров ва Богдан Гусков face-to-face маросимида (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 13:55Шоҳасан, Ҳумоюн Тўхтамуродов ва Жасур "Тайсон" бугун Octagon 89 турнирида жанг қилади 0 13:30Аичи-Нагоя-2026: Чим устида хоккей жамоаларимиз рақибларини билиб олишди 0 13:05Шоҳжахон Эргашев, Одилхон ва бошқа юлдузлар. All Stars турнири олдидан ўтказилган face to face маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:41Испания терма жамоаси ЖЧ-2026даги ғалабаси учун АҚШга катта миқдорда солиқ тўлайди — Fox News 0 12:20Биз кутган кун келди! Бугун икки марказий жанги ҳамюртларимиз иштирокида ўтадиган UFC Abu-Dhabi турнири бўлиб ўтади! (Барча тафсилотлар) 0 11:47Таэквондо бўйича Лондон-2012 Олимпиадаси совриндори яна UFC билан шартнома имзолади 0 11:06Богдан Гусков: "Мен Анкалаевга мухлислик қилганман" 0 10:29Романо Возиньянинг янги клуби номини маълум қилди 0 09:50Фьюри Паттайядаги бокс оқшомида Вахни техник нокаут эвазига мағлуб этди 0 09:02Ёш синхрон сузувчиларимиз Осиё чемпионатини сермаҳсул ўтказишмоқда 0 19:26Тўрабек Хабибуллаев ҳам Арманистондаги турнир финалига йўл олди 0 18:40Марк ван Боммел Бельгия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди 0 18:04FIDE президенти Европа Иттифоқи санкцияларига тушди ва ваколатларини вақтинча тўхтатди 0

03 фев 09:57
Янгиликлар

Шахмат

Tata Steel Chess якунланди. Нодирбек кетма-кет учта ғалабага эришди. Якуний натижалар қандай бўлди? (ФОТО+ЖАДВАЛ)

Икки ҳафта давомида Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳри мезбонлик қилган шахмат бўйича анъанавий "Tata Steel Chess-2025" мусобақаси ўз якунига етди.

Кеча сўнгги 13-турда "Мастерс" гуруҳида 3-ўринни эгаллаб турган Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда ҳиндистонлик Пентала Ҳарикришнага қарши баҳс олиб борди ва дуранг натижа билан кифояланди. Агар Нодирбек ушбу партияда ғалаба қозонганида, чемпионлик тай-брек учрашувларида ўйнаш имкониятини қўлга киритарди.   

Бунга амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджунинг 13-турда оқ доналарда ўйнашига қарамай, ватандоши Аржун Эргаисига имкониятни бой бергани сабаб бўлди. Иккинчи ўриндаги Рамешбабу Прагнанандҳа ҳам сўнгги турда германиялик Винсент Кеймерга ютқазиб қўйди. Нодирбек Абдусатторов эса асосий рақиблари тақдим этган бу имкониятдан унумли фойдалана билмади. 

Агар Абдусатторов ўз партиясида ғалаба қозонганида, 20 ёшгача бўлган уч гроссмейстер иштирокидаги тай-брек партияларига гувоҳ бўлар эдик. Саккиз яримтадан очко жамғарган Гукеш ва Рамешбабу ўртасидаги тай-брекда бироз кутилмаганда Прагнанандҳа 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, "Tata Steel Chess-2025" чемпионига айланди. Гукеш иккинчи ўринни банд этган бўлса, Нодирбек Абдусатторов 8 очко билан совринли учинчи поғонани эгаллади. 

"Челленжер" гуруҳида қатнашган Нодирбек Якуббоев (2659) мусобақанинг якуний қисмини кўтаринки руҳда ўтказди. У кетма-кет учта партияда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Агар мусобақа старти ҳам шундай бўлганида, Якуббоев турнирни аниқ совриндорлар сафида тугатарди. Нодирбек сўнгги 13-турда қора доналарда хитойлик аёл шахматчи Лу Миаойини мағлубиятга учратди. Якуббоев 8 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 4-ўринни эгаллади. 

Чехиялик Ван Нгуен ва озарбайжонлик Айдин Сулейманли якунда 9,5 очкодан жамғаришди. Тай-брекда Нгуеннинг қўли баланд келиб, "Челленжер" гуруҳи чемпионига айланди. Якуббоевдан ярим очко кўп жамғарган нидерландиялик Эрвин Л`ами 8,5 очко билан кучли учликни якунлаб берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг