UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0

09 сен 19:12
Янгиликлар

Қиличбозлик, Футбол

Таваллуд айём муборак, Алишер Бурханович!

Бугун ўзбекистонлик машҳур миллиардер, спорт жонкуяри, маданият ва санъатга ҳам бефарқ бўлмаган ажойиб инсон Алишер Бурханович Усмонов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Алишер Бурханович Усмонов - 1953 йилнинг 9 сентябрь куни Наманган вилоятининг Чуст шаҳрида дунёга келган. Болалигидан спортга бефарқ бўлмаган ёш Алишер қиличбозлик билан шуғуллана бошлаган ва фаолияти давомида айтишга арзигулик ютуқларга эришган.  

Унинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида Википедия саҳифаси ва бошқа манбаларда жуда ҳам кўп ва хўп маълумотга эга бўлгансиз. Биз шунчаки Усмоновнинг чинакам спорт фидоийси ва ҳомийси эканлигини яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз. Нафақат унинг ўзи, балки турмуш ўртоғи Ирина Винер Усмонова ҳам умрини спортга бағишлаганлардан. 

Самарқанд вилоятида таваллуд топган Ирина бадиий гимнастика бўйича бир неча бор Ўзбекистон чемпиони бўлган. Винер хоним 1972-1992 йиллар оралиғида Тошкент шаҳри ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи сифатида фаолият юритган. 1992 йили Москвага кўчиб ўтган Ирина Винер ўша йилнинг ўзида Алишер Усмонов билан турмуш қуради. 

Ирина Винер 2008 йилдан то шу кунгача Россия бадиий гимнастика федерацияси президенти лавозимида ишлаяпти. Шунингдек, терма жамоа мураббийи сифатида ҳам фаолият юритмоқда. Ўз ўрнида Ўзбекистон бадиий гимнастикасига ҳам ёрдам бериб келяпти. 

Алишер Усмонов эса 2008 йилнинг 6 декабридан то шу кунгача Халқаро қиличбозлик федерациясининг президенти ҳисобланади. 2015 йили пойтахтимизда ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати мезбонлиги ҳам ўз-ўзидан юртимизга берилгани йўқ. Ўшанда бундай мусобақани ўзида қабул қилиш истагида бўлган давлатлар етарлича эди. 

Энг муҳими, ўша жаҳон чемпионати учун пойтахтимизга беғараз ёрдам тариқасида тақдим этилган ва жуда ҳам қиммат турадиган инвентарлар бугунги кунда Андижон ихтисослаштирилган қиличбозлик марказида ёш спортчиларимизга хизмат қиляпти. Ҳар бир йўлакнинг баҳоси 10 000 евродан кам турмайди. Ўзи аслида қиличбозлик қиммат спорт турларидан бири ҳисобланади. Қилич ва махсус либосларнинг “тозаси” жаҳон бозорида жуда қиммат. 

Яна бир факт. Ўзбекистон терма жамоаси муҳим мусобақалар олдидан Россия терма жамоасига қарашли Москва вилоятида жойлашган замонавий қиличбозлик базасида ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. Бунинг учун эса ҳеч қандай пул тўланмайди. Янги, замонавий “Пахтакор” стадионига қилинаётган ҳомийлик эса алоҳида мавзу. 

Истиқлолимизнинг 27 йиллик байрами арафасида Усмонов Алишер Бурханович Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига кўра “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланди. 

Алишер Усмоновнинг 65 ёшга тўлиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ва бош мартабали инсонлар ўз табрикларини йўллашган.  

Фурсатдан фойдаланиб, Алишер Усмоновни Давлат мукофоти ҳамда бугунги таваллуд айёми билан самимий муборакбод этамиз. Ўзбек спорти ривожига қўшаётган ҳиссаси йўлида Алишер Бурхановичга куч-қувват тилаймиз.

olamsport.com ва championat.asia сайтлари жамоаси 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг