UZ

Сўнгги янгиликлар

14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0 14:15Трамполин бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритилди! 0 13:44"Дакар-2026": уч боксчимиз иштирок этган Олимпиадада икки олтин қўлга киритилди ва тарихий натижа қайд этилди 0 13:13Ирисметов Россиянинг ўйини ҳақида: "Улар кўпроқ испанларга ўхшаб қолибди" 0 12:42Макгрегор Нурмагомедов ва Двалишвили жанжалига муносабат билдирди + ФОТО 0 12:11Рамазон Темиров вазнидаги чемпионлик жангини ким суғурталаши маълум бўлди 0 11:40Спорт — миллат саломатлиги, илм-фан ва камолот омили! 0 11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0

09 сен 14:50
Янгиликлар

Дзюдо

Таваллуд айём муборак, Ангорнинг “ОЛТИН ЎҒЛОНИ”!

Бугун эришган натижаси билан нафақат дзюдо, балки ўзбек спортида катта обрўга эга бўлиб бораётган терма жамоамиз етакчиси - Шарофиддин Лутфуллаев ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Шарофиддин полвонлар юрти Сурхондарёда дунёга келган. Ангор туманида туғилган Лутфуллаев 10 ёшидан дзюдо билан шуғуллана бошлаган. Мураббийи Сурхондарё вилоят дзюдо федерацияси раҳбари, шу билан бирга ҳозирда Ўзбекистон дзюдо федерацияси вице-президенти ҳисобланган Бекзод Тўрабоев. Шарофиддиннинг эришган ютуқлари ва бугунги даражасига чиқишида айнан Бекзод Тўрабоевнинг хиссаси ҳамда хизмати катта. 

Ўзи аслида Сурхондарё вилоятини мамлакатимизнинг дзюдо маркази десак ҳам хато бўлмайди. Бу заминдан Пекин Олимпиадасининг кумуш медали совриндори, о­ғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони, Осиё чемпиони Абдулла Тангриев, терма жамоамизнинг ҳозирги етакчилари - ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони Шўрчи туманилик Бекмурод Олтибоев, Қумқўрғон туманидан Ҳикматиллоҳ Тўраев, Лондон Олимпиадаси иштирокчиси, Жаҳон кубоги ғолиби ҳамда бронза медали совриндори, Париж “Катта Дубулға” турнири ғолиби, Бутунжаҳон Универсиада-2013 кумуш медали соҳиби, Денов туманидан Яҳё Имомов сингари машҳур дзюдочилар етишиб чиққан. 

Полвонлар юртида дунёга келган Шарофиддин юқорида номлари тилга олинган дзюдочилар каби катта ютуқларга эришди ва бу жараён давом этмоқда. Дзюдо ватани Японияда ўтган Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган Лутфуллаев Олимпиада рейтингида биринчи ўринга кўтарилиб олди. Шарофиддиннинг ютуқларидан яна бири 2013 йилда Абу-Даби Гран-присига тўғри келади. Ўшанда ёш дзюдочимиз Лондон-2012 Олимпиадаси чемпиони, Россия терма жамоасига 22 йиллик танаффусдан сўнг илк олтин медални тақдим этган Арсен Галстянни мағлуб эта олган. Арсен Олимпиаданинг ярим финалида ҳамюртимиз Ришод Собиров, финалда эса япониялик Хироаки Хираокадан устун келганди.

Бугунги кунда ўзбек дзюдочилар орасида дунёда энг юқори рейтинг ўрнига эга Шарофиддин Лутфуллаев ва унинг ютуқлари ҳақида узоқ гапириш мумкин. Унинг спортдаги юлдузли онлари ҳали олдинда. Шарофиддиннинг энг катта орзуси бу шубҳасиз, Олимпиада чемпиони бўлиш! Бу орзуни у келаси йили айнан дзюдо ватанида ўтказиладиган Олимпиадада рўёбга чиқармоқчи. 

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти, мураббийлар штаби, спортчилар номидан Шарофиддин Лутфуллаевни бугунги унутилмас кун муносабати билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Биз ҳам унга бўлажак мусобақаларда омад ва зафар ёр бўлишини тилаймиз. 

Қўлинг ҳамиша баланд бўлсин, Ангорнинг олтин ўғлони ШАРОФИДДИН!


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг