UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

29 мар 14:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тавсия қиламиз! Алига қадар энг кучли бўлган, йилига ўртача 20 та жанг ўтказган, бир йилда 45 жанг ўтказиб барчасида ғалаба қозонган боксчи ҳақида

Гарри Греб - бокс тарихидаги энг кучли чарм қўлқоп усталардан бири ҳисобланади ва бундай дейишимизга у томондан қайд этилган натижалар етарлича асос бўлади.

У 1919 йилда ХХ аср вабоси "испан" вируси тарқалган вақтда, йил давомида 45 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Умуман олганда, Греб 13 йиллик фаолияти давомида 298 та баҳсда иштирок этган, бу дегани йилига ўртача 23 жангда Гарри рингга кўтарилган. Айнан америкалик боксчи Муҳаммад Алига қадар бокс тарихидаги энг кучли боксчи ҳисобланган.

Гарри 1913 йилда қурилишда ишлаб ҳафтасига 12 доллар топган, бир неча йил ўтиб эса — 650 доллар.

Боксчининг ҳаёти жуда қизиқ. У рингда улкан натижаларга эришган бўлишига қарамай, унинг ҳаёти ҳақида деярли маълумотлар йўқ. Греб 1894 йилда Питтсбургда немис мигрантлари оиласида дунёга келган. У фаолиятининг илк даврларида қурилишда ишлаб, ҳафтасида 12 доллар олган. Ўн саккиз ёшга кирганида эса йилига 33 минг доллар ишлаб топишга эришган. Гарри ҳаваскор боксда иштирок этмаган ва тўғридан-тўғри профессионал боксчи бўлиб етишган. ХХ аср бошларида бокс умуман бошқача бўлган ва шу сабабдан Габрига қарши ким жанг қилишни истаса, ўша рингга чиқаверган. У панчер ҳисобланмаган, лекин қўл тезлиги эвазига рақибларини доим қийин ҳолатга солишни уддалаган. Шунингдек, ҳозирги вақтда тақиқланган усул - тирсак зарбасидан ҳам унумли фойдаланган.

«Испан» вируси тарқалган вақтда у ҳар ҳафта жанг ўтказган, бундай боксчи ҳозир дунёда йўқ!

Биринчи жаҳон уруши якунланганидан сўнг инсоният бошига яна бир офат - «Испан» вируси келиб тушди. 18 ой ичида касалланганлар сони 550 миллионга етди, бу ўша давр аҳолисининг 30 фоизи дегани эди. Вирусдан 50-100 миллион одам ўлгани тахмин қилинган. Бу давр оралиғида Греб жами 45 та жангда иштирок этди. У иштирокидаги жангларининг муддати ўртача бир ҳафтани ташкил этган, баъзида эса 3 кунда иккита рақибга қарши ҳам жангларда иштирок этган. У икки вазнда - ўрта ва ярим оғир вазнлардаги жангларда рингга чиққан. Кўпинча рақибларининг гавда тузилиши катта бўлган. Лекин бу унга ҳеч қандай муаммо туғдирмаган ва рақибларининг барчасини таслим этишни уддалаган.


Унинг юлдузли онлари 1922 йилнинг 23 май кунига тўғри келади. Айнан ўша куни Греб “Madison Square Garden”да Жин Танни мағлуб этиб, Америка чемпионлик камарига эга бўлади. Бу жанг The Ring талқини бўйича «Йил жанги» совринини қўлга киритади.

Жиннинг бу мағлубияти фаолиятидаги дастлабки ва охиргиси бўлади. Шундан сўнг яна уч бор ўзаро рингда тўқнаш келишади.

Бокс афсонаси фаолиятидаги сўнгги жангини 1926 йилнинг августида ўтказади ва очколар ҳисобига кўра Тайгер Глауресга имкониятни бой бериб қўяди. Жангда олинган жароҳат Гаррининг шифокорларга мурожаат қилишига мажбур этади. Унинг жуда қисқа вақт оралиғида жанг қилишлари салбий таъсир кўрсатади ва 1926 йилнинг 22 октябрида, 32 ёшида Гарри Греб бу ёруғ оламни тарк этди.

У 1990 йилда биринчилардан бўлиб Халқаро шон-шараф залига киритилган.

2006 йилда Халқаро бокс тадқиқот ташкилоти Гребни барча даврларнинг энг яхши иккинчи боксчи деб эълон қилди.

Умуман олганда, Греб фаолияти давомида 298 та жангда иштирок этиб, 261 тасида ғалаба қозонган, 17 та жангда мағлуб бўлган бўлса, яна 20 та жангда дуранг қайд этилган.

Ниғмонхўжа НОЗИМОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

   
29 мар 21:00:00
Sinchiklab kuzatuvchi
162+17+20=298 u paytlarda, matimatika xam boshqacha ekana!!!!!
   
29 мар 19:28:09
Ayub
Ниғмонхўжа тўғри кўчирмайсизми укам! В 2006-м Международная организация исследования бокса отдала Гребу второе место в списке лучших боксеров всех времен. А еще Греба называл любимым боксер сам Эрнест Хемингуэй, для которого бокс был главной страстью в жизни. А Хэм точно не стал бы восхищаться посредственным бойцом: у Греба 298 боев, 261 победа, 17 поражений, 19 ничьих и еще один бой признан несостоявшимся.
   
29 мар 17:38:56
Sarvar Boltaboyev
Ruslan Chagaevga o'xshab ketar ekanmi?
   
29 мар 17:32:17
Shovkat
Xozrgi chempionlayam xich bomaganda yiliga 5ta jang otkazsa zerkmasdik kutib
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг