UZ

Сўнгги янгиликлар

11:34UFC 334 турнирининг асосий янгилиги Нурмагомедов бўлиши мумкин 0 11:03Тўртта вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 10:32Лос-Анжелес-2028: енгил атлетика бўйича саралаш тартиби ва меъёрлари тасдиқланди 0 10:22Ёшлар Олимпиадасидаги медалларимиз сони яна биттага кўпайди 0 10:01"Арсенал" "Реал"га Субимендининг нархини эълон қилди 0 09:30Юнон-рум кураши. Ўзбекистон чемпионатининг биринчи куни 5 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 08:59Икки боксчимиз Ёшлар Олимпиадаси медалини нақд қилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:28Волков расм орқали UFC чемпионлиги учун жанг сўради + ФОТО 0 08:03"Манчестер Юнайтед" Почеттинонинг вакиллари билан музокаралар ўтказди 0 07:32Total Chess. Абдусатторовдан "даҳшатли" старт. У фақат Бибисарани хафа қила олди холос 0 07:01Фомин Грециядаги "Челленжер"ни илк босқичдаёқ тарк этди 0 20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0

04 май 17:46
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Тавсия қиламиз: Бокс тарихидаги энг узоқ давом этган жангни биласизми?

Теглар :  Диёр Мавлонов
1893 йилнинг 6 апрелида Луизиана штати Янги Орлеан шаҳридаги Олимпия клубида бокс тарихидаги энг узоқ давом этган жанг бўлиб ўтади.

Энди Боуэн ва Жек Берк 7 соату 19 дақиқа, янаям аниқроқ айтсак, кечки 21:00дан эрталабгача, 110 раунд давомида жанг қилишади. Жанг ғолиби жанубий чемпионат ғолиблиги ҳамда 2500 АҚШ доллари миқдорида пул мукофотини ютиб олиши керак эди.

Аввалига Беркка фаворит сифатида қаралган эди, у дастлабки 25 раундни ўз фойдасига ҳал қилди, бироқ "Темир Боуэн" тахминларни йўққа чиқара олди.

У 25-раундда Беркни нокаутга учратди, аммо Берк йиқилишидан аввал бонг чалиниб бўлган эди. Жангнинг қайсидир нуқтасида Беркнинг иккала қўли ҳам синиб, боксчилар шу даражада чарчашган эдики, энди уларнинг боксчилик маҳорати ҳам ҳеч қандай аҳамият касб этмас эди. Томошабинларнинг катта қисми ярим тунда уйларига кетишади, қолган мухлислар эса стулларда ухлаб қолишади. 108-раундга келиб, жангчилар бир-бирига ҳеч қандай зарба йўллашолмайди, улар шунчаки ринг бўйлаб айланиб юришади. 110-раундда эса рефери Жон Даффи жангнинг дуранг билан якунланганини эълон қилади ва йигитлар гонорарни ўзаро бўлишиб олади.

P.S. Бу жанг ҳақиқатда ташкиллаштирилганига ишонмаслигингиз мумкин, сабаби ҳозирги жангларда боксчилар максимал 12 раунд жанг қилади (12-раундгача ҳам етиб бормаяапти баъзилар) аммо жанг ўтказилган(!) ва бу факт.


Бокс тарихи ҳамда боксчиларга берилган гонорарлар ҳақида биласизми?

Британия энциклопедиясига назар ташлайдиган бўлсак, замонавий бокс спортни инсонпарварроқ қиладиган 12 та қоидага амал қилади. Ушбу қоидалар лондонлик Жон Грем томонидан ёзилган ва 1867 йилда Жон Шолто уни нашрдан чиқарган. "Квинсберри қоидалари" бокс оламида ҳозиргача амал қилади. Ушбу қоида бир раунднинг уч дақиқадан иборат бўлиши ҳамда раундлар оралиғи бир дақиқадан иборат бўлишини кўзда тутади.

1681 йилнинг 6 январида Альберамльнинг иккинчи герцоги бўлмиш Кристофер Монк ўз ишчилари, аниқроғи, қассоб ҳамда сарой хизматчиси ўртасида бокс кечаси уюштиради. Жангда герцогнинг қассоби ғолиб бўлади. Ўша пайтда ҳали ҳеч қандай қоидалар йўқ эди, боксчи рақибининг бошига, кўзига зарба бериши, уни бўғиши, тепиши ва ҳатто тишлаши мумкин эди.

1743 йилда боксчи Жек Бротон касбдошларининг рингда ўлиб қолмасликлари учун ўзининг "Бротон қоидалари"ни ишлаб чиқади. У ўз қоидаларида жангчилар йиқилганларидан сўнг, ўрниларидан туришлари учун 30 сония(!) берилиши кераклиги ҳамда бир боксчи бошқасининг белидан паст қисмига зарба беришининг тақиқланиши кераклигини назарда тутган эди. 1882 йилга келиб, махсус формаларсиз бокс тушиш тақиқланди. Бокс тарихидаги дастлабки замонавий жанг 1892 йили Янги Орлеандаги "Пеликан" спорт клубида бўдиб ўтади. Оғир ўтган жангда "Жентльмен Жим" Корбетт Жон Лоуренс Салливанни мағлуб этади.

Бокс жуда кўпчилик томонидан барча вақтларнинг энг буюк боксчилари деб тан олинган Муҳаммад Али, Жо Фрейзер, Жорж Форман, Шугар Рэй Робинсон ва Шугар Рэй Леонард, Эвандер Холифилд, Роки Марчиано, Майк Тайсон ҳамда Марвин Хаглерлар туфайли қайсидир маънода "миллионлар ўйини"га айлана олди.

Боксчиларга илк бор 1927 йилда энг катта гонорар берилади. Ўшанда Жек Демпси ва Жин Танни 2,7 миллион доллар учун жанг қилади. Бу пул телевидиния аудиториясисиз топилган эди.

2015 йилда эса Флойд Мейвезер ва Мэнни Пакьяо ўртасидаги жангга 100 млн доллар тикилади. Жанг 12 раунд давом этади ва унда Мейвезер ғалаба қозонади.

Ҳозиргача боксдаги гонорарлар бошқа спорт турларига қараганда сезиларли даражада юқори.

P.S Мақолани ёзиш жараёнида UFC жангчиларининг дарду-аламини ҳис қилдим...

Интернет материаллари асосида Диёр Мавлонов тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг