UZ

Сўнгги янгиликлар

09:08"Ал Насср" Қирол кубогидан чиқиб кетди. Роналду 96-дақиқада пенальтини голга айлантира олмади 0 08:47UFC 308 турниридан энг яхши 10 та сурат намойиш этилди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:26"Tashkent Select" Қозоғистон ёшлар чемпионатидаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди 0 08:05Ажойиб! Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирев Канададаги муваффақиятдан сўнг Франция Гран-присида ҳам иштирок этади 0 07:44А Серия. “Милан” ўз уйида “Наполи”га ютқазди 0 07:23Рамазон Темиров UFC'даги кейинги рақиби ва жанг санаси аниқлигини айтди 0 07:02Бугун Султонов Монастирдаги юришини бошлайди 0 22:08Жаҳон чемпионати. Жалгасбай Бердимуратов ҳамда Абдулло Алиев ўтиш босқичидаги илк жангларидаёқ мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этишди 0 18:48Ўзбекистон МТЖнинг Қатар ва КХДРга қарши учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум 0 18:27FIDE президентининг Ўзбекистонга ташрифи давом этмоқда 0 18:06Стефанос Циципас "Мастерс"лардаги 100-ғалабасига эришди 0 17:45Чавандозларимиз яна бир нуфузли мусобақа ғолибига айланишди 0 17:24Имконсиз нарсанинг ўзи йўқ 0 17:03UFC камари учун собиқ даъвогар Сергей Павловичнинг рақиби маълум 0 16:42Париж "Мастерс" турниридан ким қанча ишлаб олиши очиқланди 0

02 окт 12:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тавсия қиламиз! "Гольфчи" Саидёқуб Қаҳрамонов UFC'даги кейинги жангини кимга қарши ўтказади? (эҳтимолий рақиблар)

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Саидёқуб Қаҳрамонов учун эҳтимолий рақиблари номини келтириб ўтамиз.

Қаҳрамонов навбатдаги жангини 17 декабрь куни ўтказиши ҳақида Olamsport.com сайтида аввалроқ хабар берган эдик.

Бугун биз UFC'даги статистикаси 2-0 кўринишида бўлган Қаҳрамонов учун эҳтимолий рақиблар рўйҳатини келтириб ўтамиз.

Илия Топурия. Эҳтимолдан йироқроқ вариантдан бошлаймиз. Топурия ярименгил дивизион вакили ҳисобланади. UFC'да тўртта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалабага эришган Грузия/Испания вакили навбатдаги жангини 29 октябрь куни илк жиддий рақиб - Эдсон Барбозага қарши ўтказиши керак эди. Бироқ, бразилиялик жангчи жароҳат олиб, жангдан чиқди. Ҳамюртимиз эса Топурия билан жанг қилишга тайёрлигини билдирди. "Уни кўришни истар эдим", - деб ёзган Қаҳрамонов ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида. Вазнлардаги фарққа қарамасдан, Илия ва Саидёқубни бир нарса бирлаштириб туради. Иккисининг ҳам UFC'даги келажаги олдинда, статистикалар ўхшаш, услублар ўхшаш. Аммо Топурия билан жанг барибир эҳтимолдан узоқроқ вариант ҳисобланади Қаҳрамонов учун. Аммо ушбу жанг ташкиллаштирилган тақдирда Саидёқуб учун катта ном, қолаверса, таваккал бўлиши муқаррар...

Адриан Янез. UFC'нинг энг енгил дивизионида бешта жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган Янез Саидёқуб учун мос рақиблардан бири. Унинг ММАдаги умумий статистикаси: 16-3. Жангларининг 73%ни муддатидан олдин якунлаган. Яъни, Адриан Янез нокаутчи жангчи. Сўнгги олти жангидан бештасини нокаут билан якунлаган. Ҳозирча катта номлар билан тўқнаш келмаган Мексика/АҚШ вакили сўнгги бор июнь ойида октагонда кўриниш берган. Қаҳрамонов эса сўнгги жангини июль ойида ўтказган. Қаҳрамонов Янезни "осон пул", - деб ҳисоблайди. Изоҳлардаги "Янез билан жанг қиласизми?", - мазмунидаги саваолга жавобан самарқандлик ҳамюртимиз "Йўқ, бошқа кучлироқ жангчи билан", - дея жавоб қайтарган эди куни кеча. Саидёқуб шундай фикрда бўлишига қарамасдан, биз Янезни эҳтимолий рақиблар рўйҳатига киритдик. Қайдам, балки улар 17 декабрь куни октагонда учрашиб қолишар? Янгилик сифатида айтиб ўтиш керакки, Янез UFC'нинг янгиланган рейтингига 14-ўриндан жой олган ҳолатда киритилибди. Жанг ташкиллаштирилган тақдирда биз ҳамюртимизга омад тилаймиз!


Жавид Башарат. Асли Афғонистонлик, аммо Англия номидан жанг қилувчи Башарат ўзи ММАдан чиққан. Қаҳрамонов эса самбодан чиққани ҳақида айтиб ўтган. Келтириб ўтадиганларимиз орасида энг эҳтимолга яқини, фикри ожизимизча айнан Башаратдир. Статистика, габарит, арсенал - барча-барчаси бир-бирига яқин келмоқда. Энг қизиғи, Жавид Башарат ҳам UFC'даги илк жангини Тревор Жонсга қарши ўтказиб, ғалаба қозонган. Ёдингизда бўлса, ҳамюртимиз ҳам илк ғалабасини Тревор устидан қўлга киритган эди. Башаратнинг ММАдаги статистикаси: 11-0. UFC'да иккита жанг ўтказиб, иккисида ҳам ғалаба қозонди. Бу йилнинг ўзида бўлиб ўтди икки жанг ҳам. Сўнгги жангини айнан 17 сентябрь куни бўлиб ўтган UFC Fight Night 211 турнирида тажрибали Тони Гревелига қарши ўтказди. У жангларининг 81 %ини муддатидан аввал якунлаган. Кўрамиз, шу йилнинг ўзида учинчи жангни "ён қўшниси"га қарши ўтказишга рози бўлармикан Жавид?


Дуглас Сильва де Андраде. Бразилиялик тажрибали, шу билан бирга "қария" жангчи. Аммо ёш унчалик ҳам аҳамиятга эга эмаслигини Гловер Тейшейра кўрсатиб берди, фикри ожизимизча. Дуглас UFC'да ўн битта жанг ўтказиб, олтита ғалаба, бешта мағлубият аламини тотган. Зубайра Тухугов, Петр Ян, Роб Фонт, Лоурен Мёрфи ва Саид Нурмагомедов кабилар билан жанг қилиб, мағлубиятга учраган. ММАдаги умумий статистикаси: 25-5-1. Базаси - Муай тай. 2014 йилдан буён ММАда жанг қилиб келади. Жангларининг 78 %ини муддатидан аввал якунлаган. Ҳақиқий нокаутчи. Мухлисларнинг кўпчилиги Саидёқубнинг айнан Дуглас Сильва билан жанг қилишини тахмин қилишмоқда. Ташкиллаштирилган тақдирда, ушбу жанг Саидёқуб учун ўтиш жанги бўлиб бериши мумкин, албатта UFC уни синаб кўришни истайди. Чунки ҳамюртимиз кўпдан буён UFC'дан катта жангларни сўраб келади. Бу эса Саидёқуб учун келгусида ҳамир учидан патир бўлиб хизмат қилиши мумкин.



Крис Гутьеррес. Яна бир эҳтимолга яқин номзод. АҚШ/Мексика вакили UFC'да саккизта жанг ўтказишга улгурган. Саккизта жангининг олтитасида ғалаба қозонган, бир дуранг ва бир мағлубияти мавжуд. El Guapo лақабли Гутьеррес ягона мағлубиятини UFС'даги дебют жангида қабул қилиб олган. 2018 йилдан буён дунёдаги энг яхши ММА промоушени остида ҳаракат қилаётган бўлишига қарамасдан, катта номга эга жангчилар билан тўқнаш келмаган. Юқорида келтирилганлардан фарқли ўлароқ, Крис жангларининг катта қисмини ҳакамлар қарори билан якунлаган. Сўнгги бор март ойида мўғулистонлик Данаа Батгерелга қарши жанг қилиб, ғалаба қозонган. Саидёқуб билан солиштирганда Гутьерресда бироз бўй устунлиги юзага келади. Икки сантиметрга. UFC агар Қаҳрамоновни синаб кўрмоқ истагида бўлса, Крис Гутьеррес вариантидан ҳам фойдаланиши эҳтимолдан йироқ эмас...



Саид Нурмагомедов. Қаҳрамонов учун яна бир эҳтимолдан йироқ бўлмаган вариант. Россия вакили UFC'да аллақачон олтита жанг ўтказиб улгурган. Жангларининг бештасида ғалабага эришган, бирида мағлуб бўлган. Бўйи, қолаверса, қўллари узун. 2018 йилдан буён Дана Уайт "оталиғи"да жанг қилиб келади. Умумий статистикасига назар ташласак, ММАда ўн тўққизта жанг ўтказган Саид, жангларининг ўн еттитасида ғалаба қозонган, икки бор мағлуб бўлган. Жангларини тўлиқ давом эттиришга ўрганган. Аммо жойи келса, бир зарба билан йиқитиши мумкин. Учта ғалабали серияси мавжуд айни дамда. Сўнгги жангини Саидёқуб Қаҳрамонов билан бир кечада, яъни 9 июль куни ўтказган. Ўшанда у юқорида тилга олинган Дуглас де Андраде устидан ғалаба қозонган эди. Статистикаларига аҳамият берсак, унинг партердан кўра "стойка"да кўпроқ жанг қилишига 
гувоҳ бўламиз. Бошқа Нурмагомедовлар сингари, Саид ҳам асли Доғистон томонлардан. Демак, жанг амалга ошган тақдирда ҳамюртимизга осон бўлмаслиги тайин.


Коди Гарбрандт. Ва ниҳоят Саидёқуб Қаҳрамонов ва қолаверса, мухислар кўришни истайдиган номзодга етиб келдик. Ушбу вазннинг собиқ чемпиони ўзининг кичик профессинал фаолиятини анча сермаҳсул ўтказа олганини таъкидлаш жоиз. Сўнгги жангларини инобатга олмаганда, албатта. Коди Гарбрандт UFC'да ўн иккита жанг ўтказган. Дунёнинг энг яхши ММА промоушенида у еттита ғалаба қозонган, беш бор мағлубият аламини тотган. Бешта мағлубиятнинг барчасини сўнгги жангларида қабул қилиб олган. Яъни, сўнгги олтита жангининг бештасида мағлуб бўлган. Хуллас, энди Кодининг йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ. У чемпионлик камарини 2016 йилда Доминик Круздан ютиб олган. Бир йил ўтиб эса Ти Жей Диллашоу камарни ундан "тортиб олган". Шундан сўнг Кодининг фаолиятида парокандалик бошланган. Гўёки, муаммонинг ечимини вазн ўзгартиришдан излаган Гарбрандт сўнгги жангини ўзи учун янги — ўта енгил вазнда ўтказди. Дебют жангидаёқ уни Кай Кара-Франс нокаутга учратди. Шундан сўнг Коди Гарбарндт ҳали октагонда кўриниш берганича йўқ. Тўғри, у бугун бразилиялик Рани Яҳьяга қарши 
жанг қилиши мумкин эди, бироқ бу борада ҳам "No Love"нинг омади чопмади. Қаҳрамонов эса ёзда Ронни Лоуренсни мағлуб этганидан буён Гарбрандтни жангга чорлаб келади. Вазиятга реал баҳо берсак, Коди учун айни дамда рақиб йўқ. Жанг қилмаганига бир йилдан ошди. Зора, UFC'дагилар Саидёқубнинг ушбу мазмунда тинимсиз ёзилаётган баёнотларига эътибор бериб қолишса...


P.S. Қаҳрамонов кеча Facebook'даги саҳифаси орқали тез орада рақибини эълон қилишини айтиб ўтди. Кўрамиз, бу сафар ҳамюртимиз бизга қандай сюрприз тайёрлар экан. Ишонамизки, юқорида келтирилган рақиблардан қай бири дуч келмасин, Саидёқуб Қаҳрамонов ғалабали одимлашда давом этади!

Муаллиф — Olamsport.com сайти ҳодими Диёр Мавлонов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг