UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15"Шон битта зарба билан Мерабни таслим этади" - мураббий 0 12:53Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 12:31Цзю Спенс билан жанг қилиш учун камаридан воз кечишга тайёр 0 12:10Зверев 6 йилдан сўнг яна Майами "Мастерс" 1/2 финалида кортга чиқади 0 11:47Волков Павлович билан жанг анонси ҳақида: "Ака-укаларни уриштирмоқчи" 0 11:25Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди 0 11:04Боксчимизни Элистада нокаутга учратишди 0 10:43Miami Open. Қозоғистонлик теннис маликаси бу йил ҳам финалда ўйнайди 0 10:21Сабриэль Матиаснинг чемпионлик ҳимоя жанги расман тасдиқланди! Рақиб енгилмас боксчи! 0 10:00Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга келди 0 09:39Бугун Туркиядаги "Катта Дубулға"да 7 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 09:18Карлос Алькарасни Майамидаги "Мастерс"дан чиқариб юборишди 0 08:51Жорж Сен-Пьер фаолиятини якунлаш сабабини айтди 0 08:30Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади 0 08:05Шоҳжаҳон Эргашев рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратди 2

10 июл 16:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Конор Макгрегор марҳум бобосининг бош кийимини бутун фаолияти давомида, ҳатто UFC чемпиони бўлганида ҳам сумкасида олиб юрган. Кейин ўғрилар уни ўғирлашди

Айнан Кристофер Ирландияда вискига бўлган муҳаббатни кучайтирган.

Конор Макгрегор - аралаш яккакурашлар дунёсининг асосий юлдузи. Унинг Инстаграмида 40 миллион обуначиси бор, унинг ҳисобида юз миллионлар ва ирландияликни ҳар куни бойитадиган кўплаб корхоналар мавжуд. Март ойида у Proper Twelve брендининг акцияларини сотди (Конордан олинган ўша виски) ва 100 миллион доллардан кўпроқ пул ишлади.


Аммо Макгрегор ўз ўтмишини унутмайди: у бир пайтлар оддий сантехник бўлиб ишлаган ва чемпион бўлишни орзу қилган оддий Дублин йигити эди. У ўз бойлигини оиласи билан баҳам кўради, лекин бошқа бир қариндошини - марҳум бобоси Кристоферни яхши эслайди. Чол вискини яхши кўрарди ва Конорга миллий ичимликка бўлган муҳаббатини етказди. Кристофер набираси ўн ёшда эканлигида вафот этди ва бутун фаолияти давомида Макгрегор ўз сумкасида унинг бош кийимини олиб юрди. Бу Конор учун рамзга айланди: у ирландияликка ўтмишини ва у нима учун курашаётганини эслатади.


Макгрегор яқинларини эслайди: у ота-онасининг пуллари билан ухлаб қолади ва болалигидаги Ирландияни илиқ хотирлайди

Макгрегор Дублинда, Крумлинда туғилган. У ишчи оиласида тарбия топган: отаси узоқ вақт такси ҳайдовчиси, кейин эса чилангар бўлиб ишлаган. Тони ўғлини унинг изидан юришини хоҳлар эди, аммо онаси Конорни қўллаб-қувватлади - у ёлғиз ўғлини севган иши билан шуғулланишини истади.



12 ёшида Макгрегор биринчи бўлиб туғилган жойи Крумлинда бокс залига кирди ва ўзини қандай тутишни билмади.

“Конор ифлос ботинкада келди, у кўчада футбол ўйнади. У сумкани тепишни бошлади ва биз унга оёқ кийимларини ечишни буюрдик. У итоат этди, бир неча бор урди ва қандай қилиб бизга қўшилиш мумкинлигини сўради”, - деб хотирлайди Макгрегорнинг бокс бўйича биринчи мураббийи Фил Сатклифф. Конор етти йил Крумлинда бокс билан шуғулланган ва ҳали ҳам ўзи улғайган жойни унутмаган.

“Бу ажойиб жой, яхши, меҳнатсевар одамларга тўла. Аммо бу ерда яшаш қийин. Агар сиз Крумлинлик болакай бўлсангиз, унда сиз доимий равишда жанг қиласиз, бу ўсиб-улғайишнинг бир қисми", - деб эслайди Конор. Макгрегор миллионерга айланди, аммо у онасининг ўғли бўлиб қолди. Ўғлининг инжиқликларига чидаган ва унинг муваффақиятига ишонган жангчининг онаси Маргарет шундай дейди. Ва Конор унинг умидларини оқлади: энди у ота-онасига қимматбаҳо турар-жой, ҳашаматли машиналарни сотиб олади ва уларнинг ҳар қандай истакларига катта маблағ сарфлайди.



“Онам менинг спортдаги фаолиятимда муҳим роль ўйнади. Қийин вақт келиб, нима қилишимни билмай, спортни тарк этиш ҳақида ўйлардим, у мураббийим билан гаплашди. У бизнинг уйимизга келиб, машғулотни давом эттиришимга ишонтирди. Шунинг учун мен уни ҳар куни миннатдорчилик билан эслайман”, - дейди Макгрегор. Аммо Конор, айниқса, бобоси - Кристофер исмли вискининг ашаддий мухлиси ҳақида жуда таъсирли гапиради. Айнан у чемпионда алькоголга бўлган иштиёқни уйғотган: у ёшлигидан Конорда вискига бўлган муҳаббатни кучайтирган ва уни ишлаб чиқариш анъаналари билан таништирган. Келажакда бу Макрегорнинг энг даромадли бизнесига айланди – Proper Twelve виски. Конор бобосига миннатдорчилик билдиради ва ўз маҳсулотини синаб кўрмаганидан афсусланади:

“Бу виски эмас - бу суюқ олтин. Мен бутун ҳаётимни Кристофернинг бобоси раҳбарлигида ҳунармандчиликни ўрганишга сарфладим. Энди у менга осмондан кузатади ва бу виски билан фахрланади. У шу ерда бўлса ва одамларнинг фикрларини тингласа эди. У вискини нонушта қилишдан кўра кўпроқ яхши кўрарди. Ишончим комилки, у менинг ижодимни ёқтириб қоларди”.


Фаолияти давомида Макрегор сумкасида бобосининг бош кийимини олиб юрган - уни ўғрилар  ўғирлашган, аммо жангчи айнан унинг нусхасини топган

Кристофер вафот этганида, Макгрегор ҳали ҳам бола эди. У бобосининг уйига келиб, шкафдан кўплаб бош кийимларни топди. Конор улардан бирини олиб, машғулотга олиб борадиган спорт сумкасининг пастки қисмига қўйди. Ва бу анъанага айланди - Конор қандай сумкани ишлатмасин, у ердан Кристофернинг бош кийимига жой топиларди.



“Мен жанг санъатлари билан шуғулланганимдан бери бобомнинг бош кийими мен билан. У вафот этди ва кўп нарсаларни тарк этди. У доимо кийиб юрадиган нарсалардан бири бу бош кийим эди. Бу менда 10 йилдан ортиқ вақтдан бери бор деб айтсам адашмаган бўламан. У менинг ҳар бир сумкамда эди. Мен янги сумка сотиб олишим билан бош кийимни ўша сумка ичига солиб қўяман. Баъзан сумкада унинг борлигини унутиб қўяман, лекин сўнгги 10 йил ичида у менинг ҳар бир сумкамда бўлган", - деди Макгрегор 2017 йилда. Конор юлдузга айланганда ҳам, анъанасига хиёнат қилмади ва бобосининг кепкасини олиб юрди - ўғрилар сумкани ўғирламагунча. Ҳомийлар зарарни қоплашди ва Конорга ўша моделни тақдим этишди ва у уни бирга олиб юришда давом этди.

Бу якшанба куни Дастин Порьега қарши жанг олдидан бобосининг кепкаси Конорнинг сумкасида бўладими-йўқми номаълум. Узоқ вақт давомида бу жангчининг ўз оиласига ва Ирландия хотирасига содиқлигининг рамзи бўлиб хизмат қилган. Макгрегор ўз ватани Дублин абадий унинг ватани бўлиб қолишини бир неча бор таъкидлаган. 2019 йилда у ерда уйсизлар учун уйлар қурди ва шу баҳорда у мода уйига айлантирмоқчи бўлган эски пабни сотиб олди.


Сарвиноз РАХМОНҚУЛОВА таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг