UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

21 апр 19:10
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Тавсия қиламиз: Лўлилар қироли — Тайсон Фьюрининг энг ёрқин иборалари

Лўлилар қиролининг тили мушти билан бирдек хавфли.

Машҳур боксчи Тайсон Фьюрининг навбатдаги жангига ҳам жуда оз вақт қолмоқда. Енгилмас "лўлилар қироли" бу сафар ёрқин нокаутчи, сўнгги жангида россиялик Александр Поветкинни нафақага юборган Диллиан Уайт билан тўқнаш келади. 23 апрель куни Уайт Фьюридан чемпионлик камарини тортиб олиб, сенсация қилишга уриниб кўради. Бироқ бунинг иложи йўқдек гўё — Тайсон ҳар томонлама жуда кучли.

Фьюрининг асосий "козир"ларидан бири бу — трештокинг кўрсатиб, рақибларини ғазаблантира олишидир. Яқинда уни ҳатто Деонтей Уайлдер ҳам трештокингда енга олмади. Дарвоқе, Диллиан Уайт Тайсон билан трештокинг қилишга уриниб ҳам кўрмади.

Биз Фьюрининг фаолияти давомидаги энг ёрқин ибораларини эслаймиз.

"Лўлилар қироли" Владимир Кличкони мағлуб этганидан сўнг ҳақиқий юлдузга айланди. Украиналик афсонани енгишидан аввал Тайсон рақибини жуда кўп бор ҳақорат қилди, улар том маънода классик трештокинг содир этишди. Владимир совуққон бўлишга ҳаракат қилди, аммо Фьюрининг сўзлари бунга йўл қўймади.

"Мени масхарабоз, семиз ёки шунга ўхшаш нимадир деб аташингиз мумкин. Хоҳласангиз, ҳатто Сью деб чақиришингиз мумкин. Лекин мени "Владимир Кличко" дея кўрманг, бу ҳақорат".

"Ҳой, Кличко, сен қари кўриняпсан".

"Бу яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги жанг бўлади. Мен — яхшилик, Кличко эса — ёмонлик тараф. Яхши тараф доим ёмон тарафни ютиб келган. Мен Худо билан биргаман. Агар, Худо мен билан бўлса, ким менга қаршилик қилиши мумкин?".

"Владимир, сенда менинг шортиларим каби харизма бор. Ноль".



Фьюри бошқа боксчилар ҳақида ҳам кўп гапирган. Тайсон бутун фаолияти давомида нафақат рақиблари, балки барча эҳтимолий рақобатчиларини ҳам "ҳафа қилишга" ҳаракат қилиб келади.

"Жошуа хавфсиз боксчи эканлиги аниқ. У катта чақалоқдек гўё. Уни ҳатто сўнгги дақиқаларда кашф этилган Энди Руис ҳам нокаут эта олди".

"Уайт Буюк Британия чемпионлигини кўлга киритган, лекин бу кам. У қандайдир WBC вақтинчалик камарини ютган, лекин бу ҳақиқий камар эмас. Бу расмий камар эмас. WBC Silver муҳим эмас. Бу Микки Маус камаридек гўё".

"Уайлдер аввал калтакланмаган, баланд бўйли қиз. Мен буни тузатмоқчиман. Буни секин ва ҳотиржам бажараман".


Дарвоқе, Тайсон нафақат рақиблари, балки ўзини ҳам қаттиқ "қоралайди". "Лўлилар қироли" ўзини тез-тез мақташига қарамасдан, жиддий тарзда танқид ҳам қилади. Умуман олганда, унинг тахминлари айни лаҳзадаги кайфиятига боғлиқ бўлади.

"Мен семиз, ҳунук ва калман, лекин мени ҳеч ким тўхтатиб қола олмайди".

"Менга психиатр кераклигини биламан, сабаби менда муаммолар бор".

"Мен лўлиман: билимим йўқ, мактабда ўқимаганман. Фақат жанг қилишни ва гапиришни биламан. Одамлар мен ҳақимда нима деб ўйлашининг менга қизиғи йўқ. Чемпионлигим ва кимгадир ўрнак бўлишимнинг мен учун фарқи йўқ".


Кўплаб таниқли инсонларнинг тақдири — касбларига боғлиқ бўлмаган саволларга жавоб беришдир. Фьюри ҳам бундан мустасно эмас: журналистлар унинг миллат, дин ва оила ҳақида қандай фикрда эканлигига қизиқишади.

"Сиз бир одамни Ирландиядан ҳайдашингиз мумкин, лекин Ирландияни одамлардан ҳайдаб бўлмайди".

"Мен гомофоб ёки ирқчи эмасман. Одамларга ҳеч қандай қаршилигим йўқ. Одамларга нисбатан фақат муҳаббатни ҳис қиламан".

"Аҳмоқ одамларгина ОАВ ва ҳокимиятдагилар тарғиб қилётган тизимга кўр-кўрона эргашади. Улар чўпонга эргашган қўйлар каби ўзлари учун белгилаб қўйилган йўлдан борадилар".

"Ахир, биз барчамиз Масиҳдаги биродарлармиз. Бошқаларнинг иши билан ишим йўқ".


Хулоса ўрнида, Фьюрининг севимли спорт тури ҳақида ёзмоқчиман. Тайсон бир вақтнинг ўзида боксни ҳам севади, ҳам нафратланади, у буни бир неча бор тан олган. У телевиденияда экспертлик қила олган бўлар эди: у содир бўлаётган воқеаларга жуда ёрқин ёндашади ва унинг фикрлари ўзгача.

"Бокс — ўлиб бораётган спорт тури. Кўп йиллар аввал супероғир вазн чемпионлиги бу спорт турининг чўққисига айланганди. Боксчилар қаҳрамонлар эди. Генри Купер ёки Френк Брунони эсланг".

"Мен ўзимни энг буюк оғир вазнли жангчи деб ҳисобласам ҳам ўтмишдаги афсоналарнинг қилган ишларини ҳурмат қиламан. Лекин улар менинг қаҳрамоним эмас".

"Икки йигит бир-бирини ўн икки раунд давомида жеблар билан уришини кўриш мени ғазаблантиради. Мен экшенни, нокаутни, оғир ва кучли зарбаларни кўришни хоҳлайман. Мен учун мукаммал бокс мана шундай кўринади".


championat.com сайти асосида Диёр Мавлонов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг