UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

29 авг 19:52
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Шон О'Мэлли иккинчи Конор Макгрегорми?!

Агар Шон ва Макгрегорнинг ривожланиш йўлига назар ташласак, кўплаб умумий нарсаларни топиш мумкин...

Шон О'Мэлли чемпионлик жангида Конордан нусха олди десак муболаға бўлмайди. Шоннинг Алжамейн Стерлинг устидан қозонган ғалабаси бир зумда UFC’нинг PR машинаси бўлиб олди. Жангдан икки кун ўтгач, О'Мэлли ижтимоий тармоқларда 100 минглаб янги обуначиларга эга бўлди ва эндиликда рекламаларнинг асосий юзига айланмоқда.

Нокаут лаҳзасининг ўзи ҳам вирус мисоли интернетда тарқалди ҳамда мухлисларга Конор Макгергорнинг Жозе Альдо устидан қозонган ғалабасини эслатиб юборди. Эпизодлардаги ўхшашлик албатта аҳамиятли. Конор ҳам Шон ҳам ўз жангларида рақиб ҳужумга шошилиб, жағига зарба берганидан кейинги чекинишда моҳирлик билан ҳаракат қилиб, уларни ерга ағанатган эди. Ягона фарқ шундаки, ирландиялик жангчининг зарбаси ўта ҳалокатли бўлганди. О'Мэлли бўлса, рақибини иложсиз қолдириши учун бир мунча кўпроқ мушт “отди”. Шунга қарамай, баъзи мухлислар икки спортчининг карьерасида қандайдир ўхшашлик борлиги ҳақида гапиришмоқда. 


Қизиғи шундаки, Конор-Альдо жанги аллақачон Шоннинг жанги ҳақидаги муҳокама доирасида юзага келган. Бу бир йил олдин содир бўлган эди, кейин эса Шон Петр Ян билан дуэлга чиқишга мажбур бўлди. 

“Яқинда О'Мэлли янги Конор Макгрегор бўлишини ва жаҳон супер юлдузига айланишни хоҳлашини айтди. Тўғри, бунинг учун асосий жангларда ғалаба қозониши керак. У энди одамларга ёқадиган нарсаларга эга. Асосий жанглар ҳақида гапирадиган бўлсак, Ян билан жанг Конор-Альдо ўртасидаги қарама-қаршиликка ўхшайди”, - деганди Дана Уайт. 

Петр ҳам шундай фикр билдирганди: “PR нуқтаи назаридан, албатта, О'Мэлли билан жанг Конор-Альдо қарама-қаршилигига ўхшаш. Шон бу лойиҳада Конорга қиёсланишни хоҳлайди. Бироқ, ишончим комилки, натижа бошқача бўлади”.  Агар Шон ва Макгрегорнинг ривожланиш йўлига назар ташласак, кўплаб умумий нарсаларни топиш мумкин. Конор доим промоушеннинг фаворитларидан бири саналган. Унга доим катта жанглар берилган ва ўз жангларини шоу даражасига қадар олиб чиқа олганини яхши биласиз. Ирланднинг бу “қилиқлари” бир қанча мухлисларни жалб қила олади.


Америкалик жангчи матбуот анжуманларида у қадар фаол эмас ҳамда рақибларини “ерга уриб ташламайди”. Лекин у томошабинларни ўзига қарата олади, рақиблар бўлса UFC унга индулгенсия, қулай рақиблар беради ва ҳар томонлама тарғиб қилади, деб шикоятлар қилади. Ёрқин тасвир ва ижтимоий тармоқлар Шонга Конор изидан тезроқ боришига ёрдам беради. Ана ундан сўнг О'Мэллини "Макгрегор-2" деб аташ мумкин бўлади. Қаҳрамонимиз ўзининг шахсий брендини UFC’дан анча аввал бошлаган. У SugarShow маҳсулотининг асосчиси ҳисобланади. 

Макгрегор ва Шоннинг жанг услуби ҳам бир-бирига яқин. Иккала жангчи ҳам қўлларида ажойиб ишлайди, улар ҳаракат давомида аниқ зарбалар беради ва унга ажойиб оёқ ишини қўшади. Бундай услуб эса рақибларга қийинчилик туғдиради. Бундан ташқари, америкалик ҳам ирланд ҳам кучли зарбага эга. О'Мэллининг ўзи ҳам бир неча маротаба Конорга тенглашишни исташини айтди: “Макгрегор UFC’га кириб келганидан сўнг тинимсиз унинг жангларини кузата бошладим. У каби бўлишга ҳаракат қилдим. Ундан кўп нарсани ўргандим, нима қилиш керак, нима қилмаслик керак. Ўйлайманки, Конор мен кўрган энг яхши одам. У энг зўрларнинг энг улуғи”.

Хорижий сайтлар асосида Хабиб Жўрабоев тайёрлади



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг