UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

18 фев 20:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: UFC'нинг янги қироли - Топурия! У ваъдасини бажарди ва Волкановскини нокаут қилди!

Бугун Анахайм шаҳрида UFC 298 турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг марказий баҳсида ярименгил вазн тоифаси чемпиони Алекс Волкановски ўз камарини даъвогар Илия Топуриядан ҳимоя қилиши керак эди.

Волкановски ўтган йилни енгил ва ярименгил вазн тоифаларида ўтказди. Енгил вазнда Ислам Махачев билан тўқнаш келди, бироқ иккаласида ҳам енгилди ва сўнгги жангда австралиялик UFC'даги илк нокаутли мағлубиятини қабул қилиб олди. Ёддан чиқмас мағлубиятдан атиги тўрт ой ўтиб чемпионликни ҳимоя қилишга ростдан ҳам тайёрми ёки йўқми деган шубҳалар пайдо бўлди. Тўғри, ўз вазнида Алекс ҳали ҳам енгилмас эди. Топурия билан жангдан олдин у беш марта чемпионликни ҳимоя қилган. Охирги ҳимоя ўтган йилнинг июль ойида бўлди ва ўша жангда Волкановски Яир Родригесни нокаутга учратди.

Илия Топурия - мағлубиятсиз, 14-0 ҳисобида профессионал рекордни қўлга киритган, шулардан олтитаси UFC'даги ғалаба. Охирги жангда Илия фахрий Жош Эмметт устидан ғолиб бўлди, ҳаттоки, ҳакамлардан бири ҳисобни 50-42 кўрсатди. Ғалаба испаниялик грузинни рейтингда учинчи ўринга олиб чиқди ҳамда чемпионлик учун курашиш имкониятини тақдим этди. Жанг олдидан Топурия унинг даври бошланаётгани ҳақида кўп гапирди, матбуот анжуманида у Конор Макгрегорнинг ғалати гапларини такрорлади ва биринчи раундда нокаутга ваъда бериб, жангни ҳар томонлама тарғиб қилди. Волкановский эса, ўз навбатида, такаббур йигитга камтарлик сабоғини бериш билан таҳдид қилди.

Топурия октагон марказини эгаллаб олди. Волкановски турли қаватлардан зарбалар йўллай бошлади. Илия кескин ҳужумларсиз олдинга ўтди, лекин унинг лоу-киклари жуда хавфли эди. Раунд охирига келиб бир нечта аниқ зарбалар берди, аммо жиддий зарар етказмади. Бир нарса аниқ - Илия ўзининг таниқли рақибини анчагина хавотирга солди.

Иккинчи раунднинг бошида Топурия томонидан яна бир қанча хавфли зарбалар бўлди ва Волкановски асосан узоқдан оёқлари билан ишлашни давом эттирди, лекин яхшигина таъсир қилган жеб ҳам ишлатди. Бироқ, Алекс кучли зарбани ўтказиб юборди. Топурия октагон тўрига бир нечта зарбалар берди, улардан бири австралияликни нокаутга учратди!

Волкановски узоқ вақт давомида UFC ярименгил вазн тоифасида етакчилик қилди, беш марта чемпионликни ҳимоя қилган, аммо янги рақибнинг қаршилигига дош бера олмади. Илия Топурия - янги чемпион ва промоушеннинг янги юлдузи!


Сарвиноз Рахмонқулова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг