UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0

16 май 17:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ! Хабибдан кейинги чемпион - Оливейра! Оғир аҳволга тушган бўлсада, иккинчи раундда рақибини нокаут қилди

UFC 262 нинг асосий жанги шунчаки ақлга сиғмайди!

Биз нафақат Хабиб Нурмагомедов ўрнини эгаллаган янги чемпионнинг номини билиб олдик, балки унда ҳамма нарсани кўрдик: нокдаунлар, тейкдаунлар ва энг муҳими - нокаутни томоша қилдик. Ва буларнинг барчаси 5 дақиқа 19 сонияда амалга оширилди!

Чарльз Оливейра ва Майкл Чендлер ёрқин кураш олиб боришди. Америкалик спортчи биринчи раундда ғалаба қозониши учун бир нечта зарба қолганди, аммо Оливейра йил қайтишини амалга оширди (биз ҳозир бу ҳақда гаплашамиз!). Аввал у омон қолди, гарчи бунга кўпчилик ишонмаган бўлсада, Майклни нокаутга учратди.


Чендлер Оливейранинг ортига қаради: у рақиб сифатида Конор ёки Порьени танлади. Майкл дахшатли шов-шувга дуч келди

Чендлер UFC'га иложи борича эпик тарзда кириб келди: Дэн Хукерни дебют жангида (2021 йил, январь) ярим раундда нокаутга учратди ва шу заҳоти камар учун даъвогарга айланди. Таққослаш учун: Оливейра ўзининг UFC'даги дебютини 2010 йилда ўтказган ва чемпионлик жангига етиб келиш учун 8 (!) ғалабадан иборат серияга эришиш керак эди.

Дана Уайт дарҳол Чендлерни ёқтириб қолди, у баланд овозда баёнотлар билан дивизионнинг янги шов-шувли аурасини қурди. Унинг сўзларига кўра, агар Хабиб карьерасини якунламаганида, 29 ғалаба ва битта Чендлерга эга бўлар эди, кейин у биринчи титул ҳимояси учун рақиб танлади.

"Менинг ичимдаги спортчи Порье - Конор жанги ғолиби билан жанг қилмоқчи, аммо бизнесмен устунликни Конорга беради",-деди Чендлер.

Тони Фергюсон нима бўлаётганини кузатаётган эди, кетма-кет 12 ғалабадан кейин ҳам ҳеч қачон тўлиқ чемпионлик жангига эга бўлмаган:

"Сенга ҳамма нарсани кумуш ликопчада тутқазишди. Дана Уайт томонидан имтиёз берилди".

Ушбу гап-сўзларнинг барчаси Чендлерни UFC юлдузи даражасига олиб чиқди, гарчи у октагонда атиги 2 дақиқа 30 сонияни ўтказган бўлса ҳам. Аммо бу америкаликка Оливейра билан тўқнашув учун ишончли прогноз беришга халақит бермади.

"Менимча, Дэн Хукер кучлироқ синов эди. Аммо Хукер билан жангда бўлгани каби Оливейрани ҳам нокаутга учратишимга амин эмасман. Унинг Пол Фелдерга ёки Дастин Порьега қарши жангларига қаранг - Чарльз жуда кучли жангчи. Ғалаба қозониш учун унинг ақлини бўйсундиришим керак.

Мен уни энг яхши кўрган усулим - оёқларига қаттиқ уруш орқали жангни тугатаман. Уни ваҳимага тушираман ва биринчи раундда нокаутга учратаман. Агар биринчи бўлмаса иккинчи раундда.

Мен газ педалида оёғимни 25 дақиқа ушлаб тураман, буни ўн марталаб қилдим. Хуллас, мен уни нокаутга учратаман, кейин улар Хьюстондаги минглаб томошабинлар олдида менинг қўлимни кўтаришади ва мен пулимни оламан",-деди Чендлер.


Чендлер биринчи раундда ҳақиқатан ҳам яхшироқ ҳаракат қилди. Аммо Оливейра ҳамма нарсага бардош берди ва Майклни енгди

Жанг картинаси аввал бошиданоқ аниқ эди. Чендлер яқин масофадан туриб Оливейрани йиқитиши керак эди. Чарлзнинг жиу-житсуси кучли, аммо Майклнинг кураш базаси рақиб ўзини қулай ҳис қилишига имкон беради.

Шу сабабли Оливейра курашни ягона тўғри тактика билан бошлади - у олдинга борди, чекинмади. Аммо жавоб қайтармади. Шунинг учун бир қанча вақт барчани ҳайратга солди ва қайта оёққа турди. Чендлерни йиқитиб орқа тарафдан ҳужумга ўтди. Чарльзнинг назорати кучли эди, аммо Майкл ўзини бўғиб қўйишига йўл қўймади. Рақибининг исканжасидан чиқди ва турган жойида бомбардимон қила бошлади.

Тўқнашувлардан бирида Оливейра узоқ вақт партерда қолиб кетди, ҳатто қимирламай қолгандек туюлди. Лекин қандайдир мўъжиза туфайли Чарльз ортига ўгирилиб қанчалик қийин бўлмасин, рақибини партерга боғлаб қўйди. Раунд охирида ҳакам ҳаммасини тугатиши учун Чендлер яна бир нечта зарба йўллади, бироқ Оливейра раунд сўнгигача бардош берди.

Ва кейин бир қатор омиллар ҳам Оливейранинг ғалабасини таъминлади: 

- Чендлер жуда чарчаганди, раундни эгаллаб, нокаутга интилганди;

- Майкл шунчаки биринчи раундда рақибни синдира олмаганда, нима қилиш кераклигини тушунмади;

- Оливейра хотиржам эди, ўзини тиклади ва асл ҳолига қайтди.

Шунинг учун иккинчи раунд атиги 19 сония давом этди. Бу вақт ичида Оливейра 17 та зарба йўллади, 14 таси аниқ нишонга тегди ва энг ёрқин нокаутга эришди:

Бахтли Оливейра октагондан сакраб чиқиб, шарҳловчилар столи устига кўтарилди ва кейин Данани қучоқлади.

“Ҳей Дана, менга ишонинг! Сиз менга Тони Фергюсонни 20 кун олдин берган эдингиз ва мен у билан ҳеч ким мендан кутмаган ишни қилдим. Сиз менга "Bellator"нинг йиртқич ҳайвонини бердингиз ва мен уни нокаутга учратишимни айтдим. Мен бу ерга келиб уни нокаут қилдим. 

11 йил олдин мен шерлар орасида шер боласи эдим. Энди мен шерлар орасида шерман. Мен ҳеч қачон орзуларидан воз кечмаган фавелана (Бразилияда қашшоқ аҳоли яшовчи маҳалла, "қаровсиз уй" - маъносини англатади. Таҳририят.) ман. Агар сизда ишонч бўлса, ҳамма нарса амалга ошади", - деди Оливейра.

У бу лаҳзани жуда узоқ вақт кутган эди!

sports.ru сайти асосида Сарвиноз Рахмонқулова тайёрлади


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг