16 авг 14:15
Янгиликлар
Гимнастика
Тахмина Икромова халқа, қизларимиз эса гуруҳ машқининг финалида иштирок этади
Бугун Германиянинг Франкфурт шаҳри мезбонлик қилаётган бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионати якунига етади.
Сўнгги кун беллашувларида спортчиларимиз икки дастурда медаллар учун кураш олиб боради. Тахмина Икромова кўпкурашнинг алоҳида турларида кечган саралаш баҳсларида ҳалқада бажарган машқлари билан финал йўлланмасига сазовор бўлди.
Шунингдек, қизларимиз гуруҳ машқининг 3 та ҳалқа ва 2 жуфт булава дастурида ҳам медаллар учун курашиш имкониятини сақлаб қолишди.

Ҳавола :
Манба : olympic.uz
Фикрлар