UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси уч спортчини четлатиш масаласини кўриб чиқмоқда 0 15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0 08:37Дастин Порье Рамазон Темировнинг жанги ҳақида гапирди 0 19:41Майк Мэлотт UFC 336 турнирида иштирок этади 0 19:03Манба: Каннаваро Мексика ёки АҚШ клубларини бошқариш имкониятини кўриб чиқмоқда 0 18:25Guangzhou Challenger: Ҳумоюн Султоновни чорак финал остонасида тўхтатишди 0 17:44"У кучли зарба берадиган жангчи". Кавана жанг олдидан Рамазон Темиров ҳақида гапирди 0

16 июн 08:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тайсон Фьюри "эски таниши" Уайлдер ҳақида фикр билдирди

Супероғир вазнда WВC чемпиони Тайсон Фьюри собиқ жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдернинг фаолиятини якунламаслиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Уайлдернинг ўзи Фьюрига қарши учинчи жангда мағлуб бўлганидан сўнг боксни тарк этиши мумкинлиги ҳақида айтган эди. Аммо, кейинчалик тўхташ ниятида эмаслигини маълум қилди.

"Уайлдер жуда хавфли жангчи. Ўйлайманки, агар у истаса, ҳар қандай рақибни нокаутга учрата олади. У руҳий ва жисмоний тарафлама ҳалок бўлган. Мен уни аянчли аҳволда деган бўлардим. Унинг жағи ва бош суяги синган. Сўнгги икки жангда у нокаутга учраган. Унинг учун қайтиш осон бўлмайди.

Мен унинг фаолияти давом этишини истамасдим. Унга пул керак эмаслигини биламан. Унинг боксдан кетишини маъқул кўраман. Сабаби, Уайлдер яна ғалаба қозонишига ишончим комил эмас. У ўз даврининг энг зўр жангчисига ютқазган ва бунинг уяладиган жойи йўқ. Агар у қайтиб келиб полни артишни бошласа, бу шармандали бўлади", - деди Фьюри.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг