UZ

Сўнгги янгиликлар

17:53Топурия Царукяннинг айбловларига жавоб берди 0 17:30Гарри Каспаров: “Мен Жавоҳир Синдаров ва Магнус Карлсен матчини кўришни хоҳлайман” 0 17:05Тайсон Фьюри фаолияти ҳақида: "Мен энг умидсиз, семиз ва қўпол эдим" 0 16:39ПФЛ "Андижон" — "Навбаҳор" ўйинидаги ҳолатлар юзасидан эътироз билдирди: Самвел Бабаян регламентни бузганликда айбланмоқда 0 16:15Ҳумоюн Султоновнинг Хитойдаги муваффақиятсизликлари давом этяпти 0 15:50Расман. Octagon 86 учун ҳамюртимиз иштирокида марказий жанг белгиланди (ПОСТЕР) 0 15:26RAF 9 турнири учун ҳам юлдузли кард йиғиш ишлари бошланди 0 15:01"Пахтакор" биринчи учрашувини ўтказганига 70 йил тўлди 0 14:34Жавоҳир Синдаров: "Мен учун энг муҳими сифатли шахмат ўйнаш" 0 14:03Чим устида хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинлари йўлланмасига эга чиқди 0 13:39"Кўзингни юмиб ўтирма". Топурия Трампга мурожаат қилди 0 13:15Келаси мавсум Чемпионлар лигасида Англияни бешта клуб иштирок этади 0 12:40"Хабиб ва Чимаевга қаранг". Жейк Пол UFC раҳбарини танқид қилди 0 12:12UFC юлдузи Mangu 2 турнирида меҳмон бўлади 0 11:39Дмитрий Бивол фаолиятидаги энг қийин рақиб кимлигини айтди 0

15 фев 14:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тайсон Фьюри: "Жошуа 15 млн доллар эвазига Усик билан реванш ўтказмасликка рози бўлди"

Британиялик собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа амалдаги чемпион Александр Усик билан реванш жангдан 15 млн доллар учун воз кечган.

Жошуа Усикнинг Фьюри билан учрашиши учун четга чиқиб туришга рози бўлди. Бунинг учун у 15 млн доллар сўраган. Кейинроқ бу сумма Жошуани қониқтирмаган ва кўпроғини хоҳлаган. Бу ҳақда Тайсон Фьюри ТаlkSport'га берган интервьюсида маълум қилди.

"Жошуа четга чиқиш ва Усик билан тезкор реванш жангидан воз кечиш учун 15 миллион доллар олишга рози бўлди. Ва кейин у очкўз, қўрқоқ бўлгани учун яна 5 миллион доллар сўради. У Усикни мағлуб эта олмаслигини билади. Мен билан курашишга журъати етган тақдирда ҳам энг катта пулни ололмасди.

Вақт ўтяпти, аммо бу ўртамиёна жангчи яна бир бор Усикка қарши рингга чиқишидан дарак йўқ. Жошуа жанг қилишни хоҳламайди, чунки у нокаутга учрайди. Бу эса унинг учун кўп нарса тугаганини англатади", - деди Фьюри.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг