UZ

Сўнгги янгиликлар

07:37Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 3-тур жуфтликлари маълум 0 20:38Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон асосий жамоаларида ғалабалар, учинчи терма жамоа Германияга ютқазди (барча натижалар) 0 19:02Арман Царукян нима учун UFC чемпионлик камари учун барча пулидан воз кечишга тайёрлигини тушунтирди 0 18:32Рафинья Ямални "Олтин тўп"га лойиқ деб ҳисоблайди 0 17:45Фёдор Емельяненко UFC собиқ чемпиони билан жанг қилмоқчи 0 17:16Mangu 5: Бу сафар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида кичик турнир бўлади 0 16:30Арман Царукян UFCдан допинг-тест учун махсус куртка олди 0 15:51Месси учун 500 млн: ақл бовар қилмас трансфер тафсилотлари ошкор бўлди 0 14:46Расман: Ўзбекистон бокс терма жамоасининг Осиё ўйинларида иштирок этувчи таркиби эълон қилинди 0 14:32Триатлончиларимизнинг Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинлари учун таркиби маълум. Француз спортчимиз ҳам Японияга боради 0 13:45Осиё ўйинлари. Ўзбекистон аёллар МТЖ Хитой билан дуранг ўйнади 0 13:14Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Бугунги рақибларимиз ва жуфтликлар билан танишинг 0 12:53Бобур Абдулазизов илк бор Тошкентда ўтказиладиган IBA Nomad турнирида жанг қилади. Рақиб эски таниш (ПОСТЕР) 0 12:05Ҳиндистон шахмат терма жамоаси Самарқандда ташкилий муаммога дуч келди 0 11:22Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди 0

14 май 19:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тайсон Фьюри: "Жошуа эскилик сарқити"

Теглар :  БоксЖошуаФьюри
Супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри ҳамюрти, WBA, WBO ва IBF йўналишлари чемпиони Энтони Жошуани эскилик сарқити деб атади.

Фьюрининг сўзларига қараганда, Жошуа ҳамон эскича фикрлайди, кучсиз рақиблар билан жанг ўтказиб, ўзини дивизионнинг энг кучли боксчиси деб ҳисоблайди. Бу эса мухлисларнинг жонига теккан.  

“Жошуа қотиб қолган. У замон ўзгараётганидан бехабар. Энтони катта жанглардан ўзини олиб қочяпти. Мухлислар эски пластинкани эшитавериб чарчашди. Шундай экан, ўзингда кучли рақиб билан жанг қилишга куч топа ол, сенга довюрак бўлишни тилайман”, - дея Фьюрининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда The Independent.

Эслатиб ўтамиз, Тайсон Фьюри яқинда Top Rank промоутерлик компанияси ҳамда ESPN телеканали билан шартнома имзолаган эди. Ҳамкорликдаги илк жанг 15 июнь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади. Тайсон Фьюри шу куни Том Шварцга қарши рингга кўтарилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг