10 апр 16:23
Янгиликлар
Бокс/ММА
Тайсон Фьюри: "Жошуага қарши жангим Ўзбекистонда ўтказилиши мумкин"
Супероғир вазн тоифасида WBC камари соҳиби Тайсон Фьюри ҳамюрти Энтони Жошуага қарши бирлаштирувчи чемпионлик жанги қаерда бўлиши мумкинлиги борасида фикр билдирди.
"Бир нечта яхши таклифлар бор. Саудия Арабистони, Ўзбекистон, Россия, Қатар, АҚШ ва Англия томонидан яхши таклифлар берилди. Мен якшанба куни барчасини ўрганиб чиқмоқчиман ва биз тез орада жанг қиламиз", - деган Тайсон.
Эслатиб ўтамиз, ўтган дам олиш куни "Ҳумо Арена"да катта бокс кечаси бўлиб ўтганди. Ўша оқшом ҳақида Matchroom Boxing промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Хирн илиқ фикрларни билдирганди. Айнан шу ҳолат ҳам супероғир вазн тоифасидаги бирлаштирувчи чемпионлик жангининг Ўзбекистонда ўтказилишига замин яратиши мумкин.
Ҳавола :
Фикрлар