UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

20 апр 20:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тайсон Фьюри: "Уэмбли" стадионида чипталарни бир неча соат ичида сотилиши — ҳайратланарли иш бўлди"

Супероғир вазнда WBC чемпиони Тайсон Фьюри (31-0-1, 22 КО) Zoom орқали бўлган матбуот анжуманида мухлисларга миннатдорчилик билдирди.

"Охирги бир неча йил давомида кўрсатилган қўллаб-қувватлашлар мени ҳайратда қолдирди. Улар катта жанг билан мукофотланишга лойиқ.

Жангга оз вақт қолди. Ишончим комил, барча мухлислар буни интиқлик билан кутмоқда. Биз уюштирадиган акциядан мухлислар хурсанд бўлишади. Чипта сотиб олган ва кечани ўтказишга имкон берган барчага катта раҳмат айтаман. Ишонинг, мухлисларсиз ҳеч қандай жанг бўлмайди!

"Уэмбли" стадионида чипталарни бир неча соат ичида сотиш — мен учун ақлдан бовар қилмас иш эди. Бу нафақат оилам учун, балки барча томошабинларга ўз муҳаббатимни кўрсатиш онларидир. 

Одамлар доим ақлли ҳужумларнинг устаси эканимни айтишган. Лекин, мен айтарли ҳеч нарса қилмайман. Айтмоқчиманки, гоҳида бу бир тўда ахлатнинг ўзи, гоҳида эса яхши. Аммо, кўплаб жангчилар ўйлашадики, уларнинг фикрини ўқийман. Аммо, унутманг — мен профессор Х эмасман, шунчаки боксчиман. Ва қандай қилиб бировнинг миясига киришим мумкин?

Диллиан Уайтнинг матбуот анжуманида қатнашмагани унинг бошига суқилиб кирганимни кўрсатди. У мени тўхтатаман деб ўйлаган. Биламан, у мен ҳақимда кўп ўйлайди", — деди Фьюри.

Эслатиб ўтамиз, Фьюри — Уайт жанги 23 апрель куни Лондондаги "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг