UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

14 янв 08:24
Янгиликлар

Бошқалар

ТДИУда крикет бўйича ўртоқлик ўйини ўтказилди + ФОТО

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида крикет бўйича ўртоқлик ўйинлари ташкил этилди.

Ўзбекистон крикет федерацияси Бангладешнинг Тошкентдаги элчихонаси ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур спорт тадбири Бангладеш давлатида ўтаётган "Ёшлар фестивали-2025" муносабати билан Бангладеш элчихонаси таклифига асосан ўтказилди. 

Ушбу спорт тадбирига Бангладешнинг Тошкентдаги элчиси Муҳаммад Монирул Ислом ташриф буюрди ва дастлаб, университет ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Тўлқин Тешабоев ҳамда Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Михлиев билан иқтисодиёт, ахборот технологиялари, туризм ва спорт каби соҳалар бўйича ҳамкорликка оид давра суҳабати ташкил этилди. 

Шунданг сўнг университет спорт мажмуасида крикет бўйича беллашувларга старт берилди. Тошкентнинг "ANFA" крикет клуби жамоаси, ТДИУнинг талабаларидан ташкил топган крикетчилар жамоаси  Бангладеш элчихонаси жамоаси ўртасидаги ўзаро беллашувларда фахрли биринчи ўринни мезбонлар жамоаси қўлга киритди. 

Эътиборлиси, Бангладеш элчиси Муҳаммад Манирул Ислом ҳам  Бангладеш элчихонаси жамоаси аъзоси сифатида ўйинларда иштирок этди. Ғолиб ва совриндорлар кубок ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг