UZ

Сўнгги янгиликлар

02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0

25 окт 02:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада

Теглар :  UFC 333
БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида ўзбекистонлик аралаш жанг ихлосмандлари кутган рақамланган UFC 333 турнири ўтказилди.

Оқшомнинг асосий жанги ярим енгил вазн тоифасида ўтказилади ва унда австралиялик амалдаги чемпион Александр Волкановски россиялик даъвогар Мовсар Евлоевга қарши октагонга кўтарилди.

Турнирнинг co-main event жанги ҳам чемпионлик мақомида бўлди. Ўта енгил вазн тоифасида UFC чемпиони россиялик Пётр Ян ушбу камарнинг собиқ соҳиби Мераб Двалишвилидан ўз камарини ҳимоя қилди. Бу трилогия жанги бўлиб, ҳисоб 2:1 кўринишига келди. 2023 йилнинг март ойида Двалишвили, 2025 йилнинг декабрида эса Ян реваншда ғалаба қозонган эди.

Биз учун аҳамиятлиси, турнирнинг аҳамияти жиҳатидан учинчи муҳим жангида ҳамюртимиз Рамазон Темиров англиялик Лонэ Каванага қарши октагонга чиқди. 

Ушбу саҳифа орқали турнирда қайд этилаётган натижалардан онлайн равишда бохабар бўлиб боришингиз мумкин бўлди.




UFC 333 турнирининг барча натижалари:

Ярим енгил вазн: Александр Волкановски (чемпион) – Мовсар Евлоев (№ 1), (2-раундда КО-ТКО);

Ўта енгил вазн: Пётр Ян (чемпион) – Мераб Двалишвили (№ 1), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан);

Энг енгил вазн: Лонэ Кавана (№ 6) – Рамазан Темиров (№ 10), (1-раундда КО-ТКО);

Оғир вазн: Александр Волков (№ 2) – Ризван Куниев (№ 7), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан);

Ярим енгил вазн: Аарон Пико (№ 11) – Лосен Кейта, (1-раундда КО-ТКО).

 

Прелим кард:

Ярим оғир вазн: Азамат Мурзаканов (№ 7) – Доминик Рейес (№ 8), (1-раундда КО-ТКО);

Ярим оғир вазн: Никита Крилов (№ 15) – Абдул-Рахман Яҳёев, (1-раундда КО-ТКО);

Ўрта вазн: Абусупьян Магомедов (№ 12) – Кэмерон Роустон, (1-раундда КО-ТКО);

Енгил вазн тоифаси: Грант Доусон – Нурулло Алиев, (Ҳакамларнинг якдил қарори билан);

Ўта енгил вазн: Колби Тикнесс – Асаф Чопуров, (Ҳакамларнинг якдил қарори билан);

Ўрта вазн: Абубакар Вагаев – Жейкоб Малкун, (Ҳакамларнинг якдил қарори билан);

Ярим енгил вазн: Болажи Оки – Даниэль Сантос, (Ҳакамларнинг якдил қарори билан);

Енгил вазн: Коди Стил – Ноа Гюньон, (1-раундда КО-ТКО);

Аёллар минимал вазн: Ясмин Лусиндо – Николь Кальяри, (Ҳакамларнинг якдил қарори билан).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг