UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0

14 окт 13:03
Янгиликлар

Теннис

Теннис янгиликлари: Султонов Almaty Open 250 саралашидан ўта олмади, Фомин эса Италия Челленжерининг саралашида иштирок этмоқда

Кеча ўзбекистонлик теннисчилар Ҳумоюн Султонов ва Сергей Фомин ўзларининг навбатдаги ўйинларини ўтказишди.

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов кеча Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида ўтказилаётган Almaty Open 250 турнири саралашининг илк босқичи доирасида кортга чиқди. Унга Қозоғистон вакили Михаил Кукушкин рақиблик қилди.

1 соат, 24 дақиқа давом этган баҳсда Кукушкин 2:0 (6/4, 6/4) ҳисобида ғалаба қозонди. Таққослаш учун, Михаил айни дамда ATP рейтингида 103, Султонов эса 237-ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчиси Сергей Фомин эса шу кунларда Италиянинг Ольбио шаҳрида ўтказилаётган Челленжер мусобақаси саралашида ўз омадини синаб кўряпти. У кеча илк ўйинда италиялик Федерико Саламон (ATP-2109) устидан ортиқча қийинчиликсиз ғалаба қозонди. 1 соат, 7 дақиқа давом этган беллашувда Сергей 2:0 (6/4, 6/1) ҳисобида ғалабани ўзиники қилди.

Фомин бугун квалификация финали доирасида словениялик Милош Карольга қарши кортга чиқади. 

Маълумот учун, айни дамда 23 ёшли Сергей Фомин ATP рейтингида 534-ўринни эгаллаб турган бўлса, 21 ёшли Милош Кароль 612-ўринда қайд этилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг