UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Муҳиддин Мамажоновнинг IBA Nomad 16 турниридаги жанги муддатидан аввал якунланди 0 19:21Полина Кудерметова Ningbo Open саралашининг иккинчи босқичига чиқди 0 18:50Мадримов ўз ўрнини сақлаб қолган The Ring рейтингининг кучли учлигида ўзгаришлар бўлди 0 18:19Каратэ WKF. Жавоҳир Жаҳонгиров жаҳон чемпиони! 0 17:48"Реал" қишда янги футболчилар сотиб оладими? Моуринью жавоб берди 0 17:17Адесанья ва Шара Буллет жанги ноябрда Қатарда ўтказилиши мумкин — манба 0 16:45Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов жанг қиладиган Душанбедаги ACA 209 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:12Бугун беш нафар боксчимиз жаҳон чемпионатидаги ўз юришини бошлайди 0 15:30Португалия футбол федерацияси Роналду бўйича ўз позициясини маълум қилди 0 14:43Пэдди Пимблетт кейинги жангини 2027 йил баҳорида ўтказиши мумкин 0 14:05Накамура Синдаровга жаҳон чемпионати олдидан ёрдам беряптими? 0 13:27Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади (тўлиқ кард) 0 12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0 12:12"Бу осон эмас". Сехудо Ян ва Двалишвили ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 11:30Бугун Тошкентда юлдузли кардга эга IBA Nomad 16 турнири бўлиб ўтади (Тўлиқ кард) 0

17 июл 10:30
Янгиликлар

Теннис

Теннисчиларимиз "Дэвис Кубоги"даги иштирокини бошлашди. Натижа кўнгилдагидек эмас!

Ўзбекистон эркаклар теннис терма жамоаси Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳри мезбонлик қилаётган Davis Cup III Осиё/Океания гуруҳи мусобақасида иккита учрашув ўтказди.

Гуруҳ босқичининг илк учрашувида терма жамоамиз Сингапур устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Яккалик баҳсларида Сергей Фомин Билл Чанни 6:4, 7:6(5) ҳисобида мағлуб этди. Амир Милушев эса Жейдон Дивандакага 6:7(3), 0:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Жуфтлик баҳсида Дамир Абдусамадов ва Сергей Фомин Билл Чан ҳамда Максимус Хавьер Вoнг жуфтлигини 7:5, 3:6, 6:2 ҳисобида мағлуб этиб, Ўзбекистон терма жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди.

Кеча бўлиб ўтган иккинчи қарама-қаршиликда эса Филиппин теннисчиларига имконият бой берилди — 1:2. Бу сафар ҳам Фомин ўз ўйинида ғолиб бўлди. У Альберто Лим устидан 6:4, 6:2 ҳисобида зафар қучди.

Амир Милушев Эрик Оливаресга 3:6, 2:6 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса, Дамир Абдусамадов/Абдулазиз Усмонжонов жуфтлиги Фрэнсис Алькантара ва Рубен Гонсалес олдида ожиз қолди — 6:7, 4:6.

Афсуски, ушбу муҳим мусобақада Ўзбекистоннинг иккинчи ҳамда учинчи ракеткалари - тажрибали Ҳумоюн Султонов ва Никита Белозерцев иштирок этмаяпти. Украинадан маҳаллийлаштирилган Никита "Фьючерс" туркумига кирувчи турнирда қатнашяпти. Султонов эса бу ҳафта ҳеч бир турнирга "заявка" қилинмаган. 

Олдинда терма жамоамизни Иорданияга қарши ўйин кутмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг