UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0

08 апр 13:49
Янгиликлар

Спорт курашлари

Терма жамоа бош мураббийи карантинни қандай ўтказмоқда?

Бугунги синовли кунларда барчамиздан масъулиятни ҳар қачонгидан икки баробарга ошириш, ҳукуматимиз томонидан тавсия этилаётган эхтиёт чораларига тўлиқ риоя қилишимиз талаб этилади.

Хабарингиз бор, коронавирус пандемияси сабаб юзага келган ҳозирги карантин ҳолатида давлат ва нодавлат жамоат ташкилотлари, турли муассасалар ўз иш фаолиятларини масофавий тарзда олиб боришяпти. Барчамиздан уйда қолиш сўралмоқда. Зеро, фақат шу йўл орқалигина тезроқ коронавирус балосидан қутулиш мумкин.  

Хусусан, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациясида ҳам иш тўхтаб қолгани йўқ. Бугунги ахборот технологиялари яшин тезлигида тараққий этиб бораётган замонамизда ассоциация раҳбарияти, ходимлар, мураббийлар фаолияти масофадан туриб давом эттириляпти. 

Жумладан, юнон-рим кураши бўйича Ўзбекистон катталар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Рўзиқулов ҳам ассоциациянинг катта оиласи учун очилган махсус телеграм каналида спортчиларимизнинг кунлик ҳолатини назорат қилиб боряпти. 

"Терма жамоа аъзоларига уй шароитида ўтказиладиган махсус машғулотлар бериб боряпмиз. Шифокорлар ҳар куни икки маҳал курашчиларимизнинг саломатлиги, тана ҳарорати, қон босимини назорат қилишяпти. Барча ишлар масофавий тарзда олиб бориляпти. Карантин ҳам биз учун бир синов. Ўзим оилам даврасида кунларни мазмунли ўтказиш учун ҳаракат қиляпман. Фарзандларим билан турли ўйинлар ўйнаяпмиз. Енгил машғулот ўтказяпмиз. Масофавий йўлга қўйилган мактаб дарсларини биргаликда бажаряпмиз. Фурсатдан фойдаланиб, азиз ҳамюртларимизни уйда қолишга, зарурат бўлмаса кўчага чиқмасликка чақираман", - дейди Равшан Рўзиқулов.     


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг