UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Ўзбек клублари ЖЧ-2026 орқали қанча даромад топади? 0 18:49Болаларга қувонч улашган "Tashkent Open Judo Kids Cup IV" ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:18Махачев: "Баъзиларга "Оғайни, машғулот ўрнига бориб ишла" дегинг келади" 0 17:54Дональд Трамп: "Оқ уй яқинидаги UFC аренаси абадий қолиши мумкин" 0 17:28Шакира ва Burna Boy очилиш маросимида ЖЧ-2026 мадҳиясини ижро этади 0 16:53Жон Жонс ва Даниэль Кормье ўртасида трилогия ўтказилади 0 16:25Аниш Гири Синдаровнинг Бибисара билан муносабати тўғрисида ҳазиломуз пост жойлади 0 15:50Дмитрий Бивол P4P рейтингида Топ-10`га қайтди 0 15:14Бельгия терма жамоаси бош мураббийи: "Биз аутсайдермиз" 0 14:44Тожикистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров билан бир кардда октагонга чиқади 0 14:01Жаҳонгир Зокиров Zuffa Boxing'даги илк жангини мағлубиятсиз боксчига қарши ўтказади 0 13:33Камончиларимиз Анталиядаги Жаҳон кубогида иштирок этишади 0 12:54"Манчестер Сити" "Реал"га 90 миллион евро беришга тайёр 0 12:27Makarska Open. Тимофеева икки ғалаба эвазига 1/4 финалга чиқди 0 12:03Ислам Махачев: "Онам ММАдаги фаолиятимни якунлашимни хоҳлаяпти. Ҳаммаси тамом, шекилли" 0

22 окт 17:48
Янгиликлар

Футбол

Терма жамоа ЖЧга чиққан бир пайтда клубларимизнинг ўзини кўрсата олмаётгани ғалати

Теглар :  ОЧЛНасаф
Июнь ойи қувончли бўлди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Кўпчиликнинг эътибори бизда бўлди, мундиал билан табриклаганлар ҳам кўп эди. Албатта, Жаҳон чемпионати пайтида Ўзбекистон терма жамоасига эътибор алоҳида бўлади. Эътиборни аввало Осиё, шунингдек қўшни республикалар ҳамда МДҲнинг бошқа давлатлари ҳам қаратади.

Бизни кузатиш ёздан бошланган десак муболаға бўлмайди. Эндиликда ҳар бир қадамимизни кузатишяпти. Терма жамоа бошқарувига илгари ким келмасин четдан реакция ҳозиргидек юқори бўлмасди. Лекин яқинда Фабио Каннаваронинг бош мураббий этиб тайинланишига ҳамма ўз фикрини билдирди. Бу ҳам эътибор юқорилигидан.

Терма жамоа ЖЧга чиқди, лекин бу олий мақсад бўлиб қолиши керак эмас. Олий мақсад бу - мунтазам яхши ўйин кўрсатадиган терма жамоани шакллантириш, Ўзбекистон бўйлаб футбол инфратузилмасини кўтариш, олий мақсад бу - профессионал клублар сонини ошириш бўлиши керак.

Равшан Эрматов тўғри айтди: "Биз бир марта Жаҳон чемпионатига чиқиб, кейин "йўқолиб" қолишни эмас, балки ҳар доим мундиалга борадиган терма жамоага эга бўлишни хоҳлаймиз. Бунинг учун эса янада кўп меҳнат қилишга тўғри келади".

Лекин бир нарсани унутмайлик, терма жамоани кучайтириш аввало клубларга боғлиқ. Чунки клуб футболчи чиқариб бермаса терма жамоа шаклланмайди. Терма жамоага мос равишда клублар ҳам ҳаракат қилиши ва ўзи иштирок этаётган мусобақаларда ўзини кўрсатишга ҳаракат қилиши лозим.

"НАСАФ"
Масалан, бу йил "Насаф" Элит ОЧЛда, "Андижон" ОЧЛ 2да қатнашяпти. Афсуски, иккала клубимиз ҳам ҳали халқаро майдонларда ғалаба қозонгани йўқ. "Насаф" Элитда учта ўйин ўтказиб, учаласида ҳам имкониятни бой берди. Тўғри, биринчи иккита ўйиндаги рақиблар кучли эди: Саудия Арабистонининг икки етакчи клуби - "Ал Аҳли" ва "Ал Ҳилол". Ҳар иккала жамоа билан ўйин осон бўлмади ва "Насаф" 2:4, 2:3 ҳисобларида мағлуб бўлди.

Лекин кечаги рақиб - Дубайнинг "Шабаб Ал Аҳли" жамоаси ўйнаса бўладиган рақиб эди. Аммо "Насаф" 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Курашсиз ўйинни бой берди. Рақиб майдонда худди боғда сайр қилгандек юрди. Жуда ғалати кўринди. Элит ОЧЛда ўйнаш ҳаммага насиб этавермайди, ўзи бор-йўғи 12та клуб қатнашади. Бас шундай экан, майли ютқазса ҳам жон-жаҳди билан курашиш керак эмасми?

Учта ўйинда урилган гол: 5та, ўтказилгани 11та. Учта ўйинда 11та гол ўтказиш - даҳшат. Рақиблар хоҳлаган ишини қиляпти. "Насаф" эса афсуски, ҳаммага "калтакбоп бола" ролини ўйнаб беряпти. "Насаф" 4-турни ўз майдонида "Ал Ваҳда"га қарши ўтказади. Агар бу ўйинни ҳам ўз фойдасига ҳал қила олмаса, бемалол Элит ОЧЛ билан хайрлашса бўлаверади.

"АНДИЖОН"
Ўз тарихида илк бор нуфузли мусобақада қатнашаётган "Андижон" жамоасининг ҳолати эса ҳаминқадар. На ютяпти, на ютқазяпти, на гол урди, на ўтказди. Бунгача иккита ўйин ва иккаласи ҳам 0:0. "Андижон" бугун гуруҳ пешқадами - Баҳрайннинг "Ал Халдия" клубини қабул қилади. Бу жамоа 2024/25 йилги мавсум Қирол Кубогини қўлга киритиб, ОЧЛ 2 йўлланмасига эга чиққан.

"Ал Халдия" - футбол ўйнаса бўладиган жамоа. 1 октябрь куни ўз майдонида "Арқадағ"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этганидан сўнг миллий чемпионат доирасида иккита учрашувда майдонга тушиб, 3:1 ва 4:0 ҳисобларида зафар қучди. Ўз чемпионатида 5та турдан кейин 9 очко билан 5-ўринда бормоқда.

"Андижон"нинг энг устун томони ўз майдонида ўйнаши ва катта державага эга мухлислар қўллаб-қувватлаши. Бугун "Бобур Арена" яна "ёнади". Мухлислик супер бўлишини тахмин қилиш қийин эмас, лекин ўйин ҳам шунга яраша бўлиши керак. "Андижон" учун ғалаба қозонадиган пайт келди.

Юқорида айтиб ўтганимиз, терма жамоа Жаҳон чемпионатига чиққан йили ҳаммаси зўр бўлиши керак. Ҳозир барчанинг эътибори халқаро майдонларга қаратилган. Футболчилар олдида ҳам кам вақт қоляпти. Зеро халқаро ўйинларда ўзини кўрсатиш - терма жамоа эшиги очилишини билдиради. Бу эса ўз навбатида Каннаваро ишини ҳам енгиллаштиради. Мақтов давомли бўлиши учун "Насаф" ва "Андижон" ОФК мусобақаларида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиши лозим деб ўйлаймиз.

Хайрулла Холиқов тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг