UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

25 ноя 14:45
Янгиликлар

Дзюдо

Терма жамоамиз Абу-Даби шаҳрига етиб борди. Бугун қуръа, эртага мусобақа!

Хабарингиз бор, 26-28 ноябрь кунлари БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнир бўлиб ўтади.

Йилнинг сўнгги "Катта Дубулға" мусобақасида дунёнинг 5 қитъаси 41 давлатидан жами 225 (137 эркак, 88 аёл) нафар дзюдочи медаллар учун татамига чиқади. Юртимиз шарафини Илиас Илиадис ва Бекзод Тўрабоев мураббийлигидаги 10 нафар дзюдочимиз ҳимоя қилади. Улар орасида Токио Олимпиадаси совриндори Давлат Бобонов ҳам бор. 

Абу-Даби татамиларида Лондон-2012 Олимпиадасида олтин, Рио-2016 кумуш, Токио-2020 Олимпия ўйинларида бронза медали соҳиби бўлган грузиялик Лаша Шавдатуашвили, Токио Олимпиадасининг бронза медали совриндори, жаҳон чемпиони, бельгиялик Маттиас Кассе, Токио Олимпиадасининг олтин (жамоавий) ва кумуш (яккалик) медали эгаси, франциялик Амандин Бушар сингари дзюдо юлдузлари БАА пойтахтига етиб боришган. 

Япония терма жамоаси таркибидан икки аёл дзюдочи ўрин олган. Кунчиқар юртнинг эркаклар терма жамоаси БААга келмайди. Франция 11 эркак, 10 аёл, Россия 13 эркак, 9 аёл, Мўғулистон 10 эркак, 10 аёл, ён қўшниларимиз Тожикистон 10 эркак, Қирғизистон 4 эркак дзюдочи билан мусобақада қатнашади. Қозоғистон дзюдочилари турнирда иштирок этишмайди. 

Терма жамоамиз делегацияси ҳам Абу-Дабига етиб борди. Бугун Тошкент вақти билан соат 15:00да "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Эртага эса енгил вазн тоифасидаги беллашувлар билан мусобақага старт берилади.              

Абу-Даби "Катта Дубулға"да қатнашадиган таркибимиз:

-52 кг: Диёра Келдиёрова

-60 кг: Дилшодбек Баратов

-66 кг: Дилшодбек Йўлдошев 

-73 кг: Ҳикматуллоҳ Тўраев

-81 кг: Суҳроб Турсунов, Арслонбек Тожиев

-90 кг: Давлат Бобонов 

-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев, Ақлмурод Худойбердиев

+100 кг: Шоҳруҳ Мамарасулов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг