UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

27 янв 10:24
Янгиликлар

Дзюдо

Терма жамоамиз мавсумнинг илк мусобақасига жўнаб кетди + ФОТО

28-30 январь кунлари Алмада шаҳрида Португалия Гран-приси бўлиб ўтади.

Йилнинг илк IJF мусобақасида дунёнинг 5 қитъаси 42 давлатидан жами 318 (188 эркак, 130 аёл) нафар дзюдочи иштирок этади. Ўзбекистон шарафини эса 11 нафар (7 эркак, 4 аёл) дзюдочимиз ҳимоя қилади. 

Афсуски, терма жамоамиз делегацияси белгиланган муддатдан кечроқ Португалияга етиб боради. Истанбулда қалин қор ёққанлиги сабабли терма жамоамиз делегацияси ўз вақтида мусобақага учиб кета олмади. Йилнинг илк турнирида қатнаша олмаслигимиз ҳам мумкин эди. Аммо, федерация раҳбариятининг саъй-ҳаракати билан қисқа муддатда чипталар ўзгартирилди. 

Бугун тонг саҳарда терма жамоамиз делегацияси Германиянинг Франкфурт шаҳри орқали Португалиянинг Алмадасига жўнаб кетди. Бугун турнирга қуръа ташлаш маросими ўтказилса, эртага бевосита енгил вазн тоифасидаги беллашувлар билан мусобақага старт берилади.      

Терма жамоамиз таркиби:

Аёллар

-48 кг: Халимажон Қурбонова

-48 кг: Гулнур Муратбаева 

-70 кг: Шоҳиста Назарова 

-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева 


Эркаклар

-60 кг: Баҳром Ботуров

-60 кг: Мирзоҳид Маҳаммаджонов

-66 кг: Муҳриддин Тиловов

-73 кг: Муроджон Йўлдошев 

-81 кг: Рамазон Аллабердиев

-90 кг: Достон Мейлиев 

-100 кг: Ақлмуродбек Худойбердиев  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг