UZ

Сўнгги янгиликлар

14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0 07:43Total Chess. Абдусатторов иккинчи кун Фирузджага қарши иккита партия ўтказди 0 07:12Хамзат Чимаев БАА фуқаролигини олиш қарорини изоҳлади 0

13 ноя 18:55
Янгиликлар

Футбол

Терма жамоамиз мураббийи: "Ўзбекистон ЖЧга чиқишга тайёр"

Эртага, 14 ноябрь куни Ўзбекистон МТЖ ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичи 5-тури доирасида Қатар меҳмони бўлишидан хабарингиз бор.

Ўйиндан олдинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида терма жамоамиз мураббийи Владо Радманович ва Отабек Шукуровлар иштирок этди.


"Сречко Катанец матбуот анжуманига кела олмаганлиги учун узр сўраймиз. Унинг соғлиғи билан кичик муаммо бўлганлиги учун шифокорлар тавсиясига кўра устозимиз кела олмади. Эртага бизнинг олдимизда муҳим ўйин кутиб турибди. Унга тайёрмиз", - деди Владо Радманович.

"Ўйинга тайёрмиз, муҳими асосий таркиб жам бўлган. Мен ва жамоадошларим эртанги ўйинга тайёрлар" - дейди Отабек Шукуров.


- Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон билан етакчилик қиляпти. Осиё Кубогининг амалдаши ғолибига қарши қандай ўйин кутяпсизлар?

- Қатарни саралашдаги тўртта ўйинини кўриб чиқдик. Бизнинг вазифамиз мағлубиятга учрамаслик. Буни яхши натижа деб айтган бўлардик. Умуман олганда Қатар яхши терма жамоа. Аммо Ўзбекистон МТЖ ҳам яхши ҳолатда бу ўйинга етиб келган.

- Ўзбекистон МТЖ сўнгги йилларда ўсиб боряпти. Ҳар доим Сизларга бироз омад етишмай келган. Бугун сиз қанчалик ЖЧга тайёрсиз?

- Биз уч йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан биргамиз. Ўзбекистон чемпионати ва легионерларини яхшилаб кузатган ҳолда бугунги таркибни шакллантирганмиз. Менимча, Ўзбекистон ЖЧга чиқишга тайёр.

- Қатар терма жамоасининг бугунги ҳолати яхши эмас, аксинча Ўзбекистон яхши ҳолатда. Бу ортиқча босим бермайдими? Ундан ташқари Қатарнинг ҳужум чизиғи анча кучли. Сизлар бунга қарши қандай чора кўришингиз мумкин?

- Жуда ҳам қийин гуруҳдан ўрин олганмиз. Ҳар бир ўйин биз учун жиддий. Эрон, Қатар ва БАА каби терма жамоаларнинг савияси бир хил. Битта хато учрашув натижасига таъсир ўтказиши мумкинлигини билган ҳолда ҳаракат қиламиз.

Отабек Шукуровга

- Эртанги ўйин реванш ролини ўйнайдими?

- Осиё Кубоги бошқа мусобақа. У ерда биз пенальтилар сериясида имкониятни бой берганмиз. Бу лотарея. Эранги ўйин эса бошқа. Биз ЖЧга чиқиш йўлида майдонга чиқамиз.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг