UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0

20 май 09:27
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Tesla" раҳбари Илон Маск Дариушга машина юборди + ФОТО

Таниқли тадбиркор, сайёрамизнинг энг бой одамларидан бири Илон Маск аралаш яккакураш жангчиси Бенеил Дариушга машина топширди.

Бу ҳақда Дариушнинг менежери Али Абдел-Азиз маълум қилди. 

"Илон Маск Дариушга унинг буюртмаси тайёр бўлгунча, бепул машинани юборди. Илон - гангстер",- деб ёзди Абдел-Азиз ўзининг твиттерида ва матнга фотосурат илова қилди.

Эслатиб ўтамиз, Тони Фергюсон устидан қозонилган ғалабадан сўнг Дариуш октагондан тўғридан-тўғри Маскка юзланганди. 

“Рафиқамнинг машинаси қани, ака? Олти ой кутдим. Болам бор, менга яхши машина керак, унинг хавфсизлигини таъминлашим зарур. Илон, менга машинамни бер!", - деганди Дариуш.

Аввалроқ матбуот анжуманида жангчи нима учун Маскга мурожаат қилганини тушунтирди. 

“Мен машинага декабрь ойида буюртма берганман. Бу уларнинг энг хавфсиз машинаси, мен ҳомиладор аёлим учун танлай оладиган энг яхшиси. Мен ҳали ҳамон кутмоқдаман! Нима бўлди, ака? У март ойида етказиб берилиши керак эди ва ҳозир деярли июнь. Мен сизга ашаддий мухлисман, аммо бу шунчаки ҳурматсизликдир", - деди спортчи.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
20 май 11:45:04
Baxriddin Abdullayev
Шапкасини бермаганингдан кейин керак булса кейинги йил хам кутасан
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг