UZ

Сўнгги янгиликлар

12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0 12:12"Бу осон эмас". Сехудо Ян ва Двалишвили ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 11:30Бугун Тошкентда юлдузли кардга эга IBA Nomad 16 турнири бўлиб ўтади (Тўлиқ кард) 0 10:44Шоҳжаҳон Эргашев, Умар Кремлёв, "Сатурн" ва бошқалар. IBA Nomad турнири олдидан face-to-face ва вазн ўлчаш маросими ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:13Алишер Усмонов АПЛ жамоасини сотиб олмоқчи — talkSPORT 0 09:42Сузувчи Илья Сибирцев яна Ўзбекистон рекордини янгилади 0 09:18Жаҳон чемпионатининг илк кунида икки боксчимиз рингга чиқиб, ҳар иккиси ғалабага эришди 0 08:45Волкановски UFC ярим енгил вазн дивизионидаги энг хавфли жангчи кимлигини айтди 0 07:30СССР терма жамоасининг собиқ дарвозабони иттифоқ даврида келишилган ўйинлар қандай ташкил этилганини айтди 0 00:24Баҳодир Жалолов эртанги жанги олдидан англиялик рақиби билан биринчи марта юзма-юз келди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 21:06Диёра Келдиёрова иштирок этадиган Aktau Asian Open 2026 турнирига қуръа ташланди 0 20:25“Анжи” собиқ бош мураббийи “Ғазалкент”га таклиф этилди 0 19:54"Бу жангни беш мартача қайта кўрдим". Сауль Альварес Кроуфорддан учралган мағлубият ҳақида гапирди 0 19:23"Топурия энди аввалгидек бўла олмайди" - Пэдди Пимблетт 0 18:52Фьюри ва Жошуа WBA Super камари учун жанг қилади — Фрэнк Уоррен 0

01 июн 15:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Thailand Open. Бокс бўйича эркаклар терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди

Айни дақиқаларда Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича нуфузли Thailand Open турнирининг финал жанглари ўтказилмоқда.

Бироз аввал мусобақанинг эркаклар ўртасидаги финал жанглари якунига етди. Ҳал қилувчи босқичга 5 нафар чарм қўлқоп устамиз етиб келганди. Улардан 3 нафари рақибларини енгиб, халқаро турнир чемпионига айланишди.  

Шодиёржон Мелиқўзиев (-50 кг) иорданиялик Хутхаифа Эшишни 5:0, Ҳасанбой Дўсматовнинг укаси Фарёзбек Дўсматов (-55 кг) таиландлик Саравут Суктҳетни 4:1, Нусратбек Тоҳиров (-85 кг) эса яна бир мезбон боксчи Жаккапонг Ёмхотни 5:0 ҳисобида доғда қолдирди. 

Финалга қадар етиб келган Муҳаммадазизбек Исмоилов (-70 кг) қозоғистонлик Торехан Сабирханга, Жавоҳир Абдураҳимов (-75 кг) эса ҳиндистонлик тажрибали Дипакка имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан тақдирланди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 3 та олтин, 2 та кумуш, 4 та бронза медаллари билан Thailand Open турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлади. Ҳиндистон иккинчи поғонадан жой олди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг