UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Усикнинг қачон рингга қайтиши айтилди 0 18:33Нурмагомедов мағлубиятидан сўнг UFC рейтингида пастлади 0 17:59МЮ Бруну Фернандешни энг кўп маош олувчи ўйинчисига айлантиришга тайёр 0 17:30Богдан Гусков Нурмагомедовнинг UFC`даги иккинчи мағлубиятига муносабат билдирди 0 16:57UFC 332 турнирининг асосий жанги Шевченко иштирокида кечади 0 16:27Усик ўзининг камари учун кечган Итаума - Хргович жангига муносабат билдирди 0 15:52Ямаль кучли бешлик лигаларининг рекордини янгилади 0 15:23Самарқанд мезбонлик қиладиган FIDE Chess Olympiad 2026 стартига икки ҳафта қолди 0 14:50Хитой "Челленжер"ида ўзбек дербиси бўлиб ўтди 0 14:19O’Мэлли: "Сонг – Мераб учун катта муаммо, уларнинг жангини кўришни истайман" 0 13:47"Челси"нинг икки футболчиси "Тоттенхэм"га ўтмоқда 0 13:18Қатар Осиё чемпиони бўлган қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси нечанчи ўринни эгаллади? (+ФОТО) 0 12:46Ҳасанбой Дўсматов янги менежерлик компанияси билан шартнома имзолади + ФОТО 0 12:14Хавьер Мендес Нурмагомедовнинг нокаути ҳақида: "Ёнида бўлишим керак эди" 0 11:45Жек Грилиш яна ижарага кетмоқда 0

19 апр 11:15
Янгиликлар

Шахмат

The Guardian: “Синдаров Магнус Карлсенни классик шахматга қайтириши мумкин"

Дунёга машҳур The Guardian нашри Жавоҳир Синдаровнинг Номзодлар турниридаги ўйинини таҳлил қилиб, яна бир мақола чиқарди.

Унда бу натижа Магнус Карлсенни яна классик шахматга қайтариши мумкинми, деган савол ҳам кўтарилган.

Мақолада айтилишича, Синдаров бутун турнир давомида ўйинни тўлиқ назорат қилган. Унинг услуби эса совуққонлик, тартиб ва аниқ ҳисоби туфайли Миҳаил Ботвинник мактабини эслатади.

Энг катта устунликларидан бири эса тайёргарлик. У кўп партияларда ўйин ривожини олдиндан жуда аниқ ҳис қилган, ҳатто баъзи ҳолатларда эндшпильгача бўлган режани олдиндан кўриб чиққандек таассурот қолдирган.

Шунингдек, Жавоҳир босим остида ҳам ўзини йўқотмади. Масалан, Фабиано Каруанага қарши мураккаб вазиятда ҳам ҳимояни жуда аниқ олиб борди.

Натижа эса рекорд даражада - 6 ғалаба, 8 дуранг. Бу ҳозирги форматдаги Номзодлар турнирида энг яхши кўрсаткич. Энди уни жаҳон чемпионлиги учун Гукеш Доммаражуга қарши 14 партиялик матч кутмоқда. Иккаласи ҳам ўша пайтга келиб 20 ёшда бўлади.

Ҳозирги ҳолатда Синдаров фаворит сифатида кўрилмоқда, лекин Гукеш ҳам кучли қаршилик кўрсатиши аниқ.

Мақоладаги энг қизиқ савол эса бошқача:

— Агар имкон бўлса, Карлсен Синдаровга қарши яна жаҳон чемпионлиги учун ўйнайдими?

Эслатиб ўтилишича, аввалроқ Карлсен фақат Алиреза Фирузжага қарши ўйнасагина, қайтиши мумкинлигиини айтганди. Аммо вақт ўтиши билан вазият ўзгарди. Фирузжа кутилган даражада ўсмади, Синдаров эса аксинча, жуда тез юқори даражага чиқди.

Мақолада Синдаровнинг йўли ҳам алоҳида таъкидланади. У ёшлигида Контр-страйкка берилиб кетгани, лекин кейин яна жиддий равишда шахматга қайтиб, қисқа вақт ичида элита даражасига чиққани ва ҳатто Ўзбекистон терма жамоаси билан Олимпиада олтинини ҳам қўлга киритгани эътироф этилган..

Ёзилишига кўра, агар Карлсен ва Синдаров ўртасида матч бўлиб ўтса, бу жуда катта воқеа бўлади. Шунингдек, катта даромад ҳам келтириши мумкин.

Лекин якуний хулосага кўра, Карлсеннинг қайтиши эҳтимоли катта эмас. Чунки у айнан узоқ ва чуқур компьютер тайёргарлигидан чарчаган эди. Бу эса ҳозирги шахматда, айниқса Синдаров каби ўйинчиларга қарши, энг муҳим омиллардан бири. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг