UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46Маддалена Пратесга қарши! UFC Australia турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимидан ўтишди 0 19:02"Бавария" 8 нафар футболчисини трансферга қўйди 0 18:39Мераб Двалишвили Пётр Янга қарши учинчи жангни қачон ўтказмоқчи эканини айтди 0 18:18Хамзат Чимаев Хабибнинг ашаддий рақиби уни ММА жангчиси бўлишга илҳомлантирганини айтди 0 17:56"Бу жангдан маъно йўқ". Двалишвили нима учун Царукян билан жангга рад жавобини берганини айтди 0 17:35Расман: "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси билан янги шартнома тузди 0 17:14Чарльз Оливейра UFC билан янги шартнома имзолади 0 16:53Наманганда “Саломатлик сари 10 000 қадам” марафонига старт берилди 0 16:32Дмитрий Бивол келажак режалари ҳақида гапирди 0 16:11Sky Sports: "Атлетико" Альваресни 150 миллион еврога баҳолаган 0 15:50Сауль Альварес Ар-Риёдда кутилмаган рақибга қарши рингга кўтарилади + ФОТО 0 15:29TePe Sigeman 2026 турнири бошланяпти. Унда Абдусатторов ва Магнус Карлсен ҳам иштирок этади 0 15:08Шавкат Раҳмоновнинг октагонга қайтиши ҳақида хабар берилди 0 14:47Daily Mail АПЛ мавсумининг энг ёмон 10 та трансферини аниқлади 0 14:26Арман Царукяннинг рақиби маълум - Тони Фергюсон! (+ПОСТЕР) 0

02 май 15:20
Янгиликлар

Футбол

Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдиндан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе ва сардоримиз Жасурбек Жалолиддинов Японияга қарши кечадиган финал учрашув аввалидан матбуот анжуманида иштирок этишди.

- Жаноб бош мураббий, терма жамоангизнинг ушбу мусобақадаги иштироки ва эртага Япония терма жамоасига қарши кечадиган финал баҳси ҳақида нималар дея оласиз?

- Барчага хайрли кун. Қизиқарли финал бўлиши шубҳасиз. Икки тенгма-тенг жамоа эртага тўқнаш келшади. Биз ҳам, Япония ҳам олимпиадага чиқиш учун узоқ вақт тайёргарлик кўрди. Биз ўтган Осиё кубогида ёш футболчилар билан иштирок этгандик. Япония терма жамоаси ҳам ёшроқ таркиб олиб келган. Мақсадимиз чемпионликни қўлга киритиш.

Жасурбек Жалолиддинов

- Эртанги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Париж йўлланмасини қўлга киритганимиз ва финалда иштирок этаётганимиз билан яна бир бор ҳалқимизни табриклаймиз. Эртага қизиқарли учрашув кечиши аниқ, биз эса кубокни Ўзбекистонга олиб кетиш учун максимал ҳаракат қиламиз.

- Бундан олдинги баҳсларда рақибларимиз таҳминан қандай услуб танлашини билар эдик. Япония терма жамоаси эса бизга ўҳшаган ҳужумкор ва доминант футбол тарафдори. Эртага Япония бизга қарши қандай услбуни танлаши мумкин деб ўйлайсиз?

- Япония терма жамоасини яхши танимиз. Бир икки маротаба улар билан тўқнаш келганмиз. Япониянинг ўйинларини кўриб чиқдик ва ўзимиз учун режа тузиб олдик. Биз ўзимизнинг режамиз бўйича ишлашда давом этамиз. Ўйин қандай кечишини эртага билиб оламиз.

- Олимпиадага йўлланма олганингиз ўзбек футболи учун қандай аҳамиятга эга? Ушбу мусобақада ғолиб бўлиш сизлар учун энди актуалми?

- Олимпиадага йўл олиш бизнинг биринчи мақсадимиз эди. Биз олимпиадага чиққан биринчи жамоа бўлдик. Энди эса, кубокни ҳам қўлга киритиши вақти келди.

Жасур Жалолиддинов

- Ўтган Осиё кубогидаги Японияга қарши кечган учрашувнинг эслай оласизми? Ўша ўйинда рақибларингиз қандай ўйнаган эди?

- Ўша мусобақадан яхши ҳотиралар қолган. Биз ўша учрашувда чиройли ғалаба қозонгандик. Ҳозир эса, финал остонасида турибмиз. Япония терма жамоаси сўнги икки йил ичида ўсишга эришгани шубҳасиз.

- Бир нечта футболчиларингиз ўз жамоаларига жўнаб кетишди, уларнинг ўрни қанчалик билиниши мумкин?

- Легионерларимиз биз билан бўлганда, биз янада кучлироқ бўлар эдик, аммо афсуски улар жамоаларига жўнаб кетишди. Бизда тенг таркиб йиғилган ва барча футболчиларнинг даражаси тенг. Легионерларнинг ўрнини боса оладиган футболчиларимиз етарлича.

Жасурбек Жалолиддинов

- Бутун мусобақа давомида ҳар уч кунда ўйин ўтказиб келаётган эдик. Финалдан аввал эса дам олишга кўпроқ вақт берилди? Бу сизларга қанчалик фойдали бўлди?

- Ўйлашимча жисмоний ҳолат билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо йўқ. Эртанги учрашувда энг яхши формамизда бўламиз. 

- Япония терма жамоа ёшлар ўртасидаги мусобақаларни кўп маротаба қурбок қилади, агар мусобақа ЖЧ ёки Олимпиадага йўлланма бермаса. Биз ҳам Япония каби ҳар бир циклга тайёргарлик кўришга тизимига ўтдик. Ушбу тизимни кейинги Олимпиада ўйинлари учун давом эттириш керакми? 

- Биз бунинг кўп маротаба гувоҳи бўлганмиз. Япония йўлланма бермайдиган мусобақаларда ёш футболчилар билан иштирок этар эди. Биз ҳам шу нарсани ўргандик ва сўнги икки йирик мусобақада ёшлар билан иштирок этдик. Ёшроқ таркиб билан ўйнаганимизга қарамай, яхши натижа қайд этдик. Бундай тизимнинг фойдали жиҳатлари кўп деб ўйлайман.

Жасурбек Жалолиддинов

- Жамоа сардорилигингиз сизга кўпроқ босим берадими ёки ишонч? 

- Эртанги ўйинда фақат футбол ҳақида ўйлашимиз керак. Жамоа сардори эканлигим менга кўпроқ куч беради.

Жасурбек Жалолиддинов

- Диёр Раҳимқуловниг хотираси учун кубокни Диёрнинг уйига олиб борамиз деб ваъда берган эдингиз Тошкентда ўтказилган Осиё кубогида. Ўша ваъдангиз ҳали ҳамон ўз кучидами?

- Ҳа, Диёр доим биз билан бирга. Насиб қилса, кубок билан Ўзбекистонга қайтганимиздан сўнг, кубокни Диёрнинг уйига олиб борамиз.

- Қатар мамлакатининг ушбу мусобақага тайёргарлиги ҳақида гапириб ўтсангиз? Мусобақанинг ташкилий жиҳатларда муаммоларга дуч келмадингизларми?

- Қатар мамлакати бундай катта мусобақалар ўтказиш бўйича катта тажрибага эга. Ташкилий ишлар аъло даражада ташкил этилган. Қатар мамлакатига раҳмат.  


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг